Ўзбекистон

Беларусдаги ҳибсхонада ўзбекистонлик аёл фарзандли бўлди

Аёлнинг илтимосига кўра, унинг янги туғилган фарзанди Ўзбекистондаги яқинлари қарамоғига топширилди.

Беларусдаги ҳибсхонада ўзбекистонлик аёл фарзандли бўлди

 

Беларусдаги тергов ҳибсхонасида туғилган ўзбекистонлик чақалоқ Ўзбекистонга олиб келинди. Бу ҳақда Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) ахборот берди.

 

Маълум қилинишича, жорий йил 15 май куни Ўзбекистон делегацияси Омбудсман ташаббуси билан Беларуснинг Минск шаҳридаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказган.

 

Учрашув давомида муассасада сақланаётган ҳомиладор Ўзбекистон фуқароси тергов ҳибсхонаси шароитида фарзандини тўлиқ парвариш қилиш имконияти чекланганини билдириб, чақалоқ туғилгач уни Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қарамоғига топширишда амалий ёрдам сўраган.

 

Мазкур мурожаат назоратга олиниб, фарзанд дунёга келганидан сўнг Ўзбекистоннинг Беларус Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси, тегишли давлат органлари ҳамда МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида зарур ҳуқуқий ва консуллик тартиб-таомиллари амалга оширилган.

 

Натижада чақалоқни Ўзбекистонга қайтариш учун барча зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Жорий йил июль ойида чақалоқ яқин қариндошлари қарамоғига топширилиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"