Ўзбекистон

Бухородаги кўп қаватли уйда юз берган ёнғин ичидан 3 киши қутқарилди

Ёнғиннинг қўшни хонадонларга тарқалиш хавфи сабаб 7 нафар қўшни фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

Бухородаги кўп қаватли уйда юз берган ёнғин ичидан 3 киши қутқарилди

 

Бухоро вилоятининг Когон шаҳрида жойлашган кўп қаватли уйлардан бирида юз берган ёнғин оқибатида 3 нафар фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, 15 июль куни соат 03:38 да 112 ягона диспетчерлик хизматига Когон шаҳри Турон кўчасидаги кўп қаватли уй хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.

 

Воқеа жойига зудлик билан етиб борган ФВВ қутқарув бўлинмалари ёнғинни соат 03:46 да қуршаб олган ва соат 04:40 да тўлиқ бартараф этган.

 

Қутқарув ишлари давомида ёнғин содир бўлган хонадондан 3 нафар фуқаро соғ-саломат олиб чиқилган. Шунингдек, ёнғиннинг қўшни хонадонларга тарқалиш хавфи сабаб 7 нафар қўшни фуқаро хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

 

Ёнғин оқибатида хонадоннинг тахминан 50 квадрат метр майдонида пол қисми, деворлар ва айрим уй жиҳозлари зарарланган. Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 650 квадрат метрга яқин майдон ҳамда қўшни уй-жойлар ёнғиндан сақлаб қолинган.

 

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар қайд этилмаган. Ҳозирда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда етказилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Эҳтиёжманд оилаларга ёрдам: 1 млн сўмдан ажратиш таклиф қилинди

Лойиҳа доирасида электр ва газ харажатлари учун компенсация мезонларини кенгайтириш, айрим ҳудудларда электр энергияси истеъмол меъёрини ошириш ҳам назарда тутилган.

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Пискент тумани ҳокимига ҳайфсан: бунга фермерлар билан боғлиқ можаро сабаб бўлди

Ҳокимнинг фермерларни ҳақорат қилгани ва картошка экилмаса, ерларини олиб қўйиш билан таҳдид қилгани айтилганди.

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

Ўзлигини англаган жамиятгина ўз келажагини қура олади

“ЎЗ” — ўтмишга қайтиш эмас, ўз илдизига таяниб келажакка ҳаракат қилиш ғояси.

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Андижонда ЙТҲ: Chery ҳайдовчиси мактаб ўқувчисини уриб юборди

Ҳайдовчи ЙПХ ходими билан жабрланган ўқувчини шошилинч тиббий ёрдам муассасасига олиб борган.

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

MrBeast ташрифи дастуридаги ҳеч бир банд бекор қилинмаган — Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси

Tасвирга олиш гуруҳининг қолган аъзолари эса мамлакатнинг бошқа шаҳарларида суратга олиш ишларини давом эттирмоқда.

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Робототехника бўйича жаҳон чемпионлари: Президент терма жамоа аъзоларини мукофотлади

Қарийб 190 мамлакат вакиллари қатнашган мусобақа ғолиблари тақдирланди.

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Фарғона йўлида “A” йўлаклар назоратга олинди: камералар ўрнатилди

Тошкентда автобус йўлакларига кирадиган автомобиллар назорати кучайтирилмоқда.

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

16 та ўйинда 16 та ғалаба: Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси FIRST Global Challenge мусобақасида мутлақ чемпионликка эришди.