Ўзбекистон

Элликқалъада вояга етмаган шахс отасининг машинасида аварияга учраб, бошқа машинага 79 млн зарар етказди

Етказилган зарар унинг отасининг иш ҳақи ҳисобидан МИБ орқали жабрланувчига ундириб берилган.

Элликқалъада вояга етмаган шахс отасининг машинасида аварияга учраб, бошқа машинага 79 млн зарар етказди

Вояга етмаган Г.б. отасига тегишли “NEXIA” русумли автотранспорт воситасини Элликқалъа тумани, “Гулдурсин” ОФЙ ҳудудидаги “Қизилқалъа-Бустон-Гулдурсин-Тўрткўл” авто йўлида бошқариб келаётиб, ўзига қарама-қарши ҳаракатланиб келаётган “МALIBU” русумли автомашина билан тўқнашиб, юз берган автоҳалокат натижасида ушбу автомашинага 79 839 000 сўм моддий зарар етказган.

 

Етказилган зарарларни вояга етмаган Г.Б.нинг отаси В.Б.дан ундириш ҳақида Жиноят ишлари бўйича Элликқалъа туман суди томонидан ҳукм чиқарилган.

 

Ушбу ҳукмга асосан чиқарилган ижро варақа Мажбурий ижро бюроси Элликқалъа туман бўлими иш юритувига келиб тушган ва бўлим давлат ижрочилари томонидан ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Хусусан, қарздорнинг четга чиқиш ҳуқуқи чекланиб, унинг номидаги автомашинага тақиқ ўрнатилган ҳамда қўшимчасига қарздорнинг иш ҳақига ундирув қаратилган.

 

Шунинг натижасида, етказилган 79 млн сўмдан ортиқ жиноий зарарлар тўлиғи билан ундирилиб, суд қарори ижроси таъминланган.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.