Жаҳон

“Энди менинг уйим йўқ” — Жанубий Корея президенти

Ли Чже Мён кўчмас мулк бозорини қўллаб-қувватлаш мақсадида ягона уйини сотиб, энди шахсий уй-жойи йўқлигини билдирди.

“Энди менинг уйим йўқ” — Жанубий Корея президенти

 

Жанубий Корея президенти Ли Чже Мён ўзига тегишли ягона квартирани сотганини ва энди шахсий уй-жойи йўқлигини маълум қилди. Бу ҳақда у ҳукуматнинг уй-жой сиёсатига бағишланган йиғилишда баёнот берди.

 

Yonhap хабарига кўра, президент ушбу квартирани жорий йилнинг февраль ойида сотувга қўйган. Кўчмас мулк Сеул яқинидаги Сеонгнам шаҳрида жойлашган бўлиб, битим ҳукуматнинг уй-жой бозорини барқарорлаштириш сиёсати доирасида амалга оширилган.

 

Президент администрацияси дастлабки олди-сотди шартномаси имзоланганини тасдиқлаган. Ли Чже Мён ва унинг турмуш ўртоғи Ким Хе Гёнг мазкур квартирага биргаликда эгалик қилган. Ҳозирда улар Сеулнинг Ханнам-донг туманидаги расмий президент қароргоҳида истиқомат қилмоқда.

 

Жанубий Корея ҳукумати кўчмас мулк бозоридаги спекуляцияларни камайтириш ҳамда уй-жой нархларини барқарорлаштириш мақсадида фойдаланилмаётган турар жойларни сотишни рағбатлантирмоқда. Расмийлар бундай чоралар мавжуд уй-жой фондини кўпайтириш ва нархларнинг сунъий ошишининг олдини олишга хизмат қилишини таъкидламоқда.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Энди менинг уйим йўқ” — Жанубий Корея президенти | Zamon.uz