Жаҳон

Эроннинг собиқ президенти Моссад билан алоқалари учун ҳибсга олинди — NYT

Маҳмуд Аҳмадинежоднинг идораси эса барча айбловларни инкор этди.

Эроннинг собиқ президенти Моссад билан алоқалари учун ҳибсга олинди — NYT

 

The New York Times нашри Эроннинг собиқ президенти Маҳмуд Аҳмадинежод Исроилнинг Моссад разведка хизмати билан алоқаларда бўлгани гумони билан Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси (IRGC) томонидан уй қамоғига олингани ҳақида мақола эълон қилди.

 

Нашрнинг АҚШ, Исроил ва Эрон расмий доираларидаги аноним манбаларга таяниб ёзишича, Моссад бир неча йил давомида Аҳмадинежодни ўз томонига оғдиришга уринган ҳамда Эронда ҳокимият алмашган тақдирда уни мамлакатнинг янги раҳбарларидан бири сифатида кўрган.

 

Терговда айтилишича, ушбу махфий операция доирасида Аҳмадинежод хорижда Моссад вакиллари билан бир неча бор учрашган. Хусусан, Будапештда ўша пайтдаги Моссад раҳбари Давид Барнеа билан учрашув ўтказилгани, Исроил томони унинг сафарлари ва яшаши билан боғлиқ харажатларни молиялаштиргани даъво қилинган.

 

Мақолада яна февраль ойида Теҳронда собиқ президент қароргоҳига берилган зарбалардан сўнг Аҳмадинежод Моссад томонидан хавфсиз жойга олиб чиқилгани, бироқ кейинчалик номаълум сабаблар билан у ерни тарк этгани ва шундан сўнг IRGC томонидан уй қамоғига олингани иддао қилинади.

 

Бироқ Маҳмуд Аҳмадинежоднинг идораси ушбу маълумотларнинг барчасини кескин рад этди. Расмий баёнотда The New York Times'нинг хабари "мутлақо ёлғон", "тўқиб чиқарилган" ва "жамоатчиликни чалғитишга қаратилган" деб баҳоланди. Шунингдек, собиқ президент уй қамоғида экани ҳақидаги хабар ҳам инкор этилди.

 

Ҳозирча Эрон ҳукумати Аҳмадинежоднинг ҳибсга олингани ёки уй қамоғига жойлаштирилгани юзасидан расмий тасдиқ бермаган. Шу сабабли NYT келтирган маълумотлар мустақил манбалар томонидан тўлиқ тасдиқланмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Эроннинг собиқ президенти Моссад билан алоқалари учун ҳибсга олинди — NYT | Zamon.uz