Жаҳон

Инфантинонинг FIFA президентлиги хавф остида

UEFA таркибидаги қатор федерациялар Жанни Инфантинога қарши номзод топиш устида ишламоқда, бироқ FIFA президенти ҳали ҳам навбатдаги сайлов фаворитларидан бири бўлиб қолмоқда.

Инфантинонинг FIFA президентлиги хавф остида

 

FIFA президенти Жанни Инфантино 2027 йилда бўлиб ўтадиган ташкилот президентлиги сайловларида учинчи муддат учун номзодини илгари суришини маълум қилган бўлса-да, Европа футболида унга қарши ягона номзод тайинлаш бўйича ҳаракатлар кучаймоқда. Бу ҳақда talkSPORT хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, UEFAга аъзо бир қатор миллий федерациялар Инфантинонинг сўнгги қарорлари, хусусан, 2026 йилги Жаҳон чемпионати вақтида юзага келган баҳсли ҳолатлар ва FIFA бошқаруви услубидан норози. Шу сабаб улар сайловда амалдаги президентга жиддий рақобатчи топишга уринмоқда.

 

Номзодлар орасида биринчи бўлиб UEFA президенти Александер Чеферин тилга олинмоқда. Бироқ у ҳозирча UEFAдаги фаолиятини давом эттиришни афзал кўраётгани ва FIFA президентлиги учун курашишни режалаштираётмагани айтилмоқда.

 

Яна бир эҳтимолий номзод сифатида PSJ президенти ва Европа клублари ассоциацияси (ECA) раҳбари Носир Ал-Хелайфий кўрсатилмоқда. Бироқ манбаларга кўра, у ҳам FIFA президенти бўлиш ниятида эмас.

 

Агар юқоридаги икки номзод сайловда қатнашмаса, UEFA доиралари Варшаванинг "Легия" клуби президенти Дариуш Мёдовуски номзодини илгари суриши мумкин. Унинг номзоди Бельгия, Польша ва яна бир қатор федерациялар томонидан қўллаб-қувватланаётгани айтилмоқда.

 

Шунингдек, келажакда FIFA президентлигига даъвогар бўлиши мумкин бўлган шахслар қаторида KONKAKAF президенти Виктор Монтаглиани ҳамда Африка футбол конфедерацияси (CAF) президенти Патрис Мотсепе ҳам тилга олинмоқда. Аммо talkSPORT маълумотига кўра, уларнинг ҳеч бири 2027 йилги сайловда Инфантинога қарши курашиши кутилмаяпти.

 

Шунга қарамай, экспертлар Инфантинонинг имкониятлари ҳануз юқори эканини қайд этмоқда. Сўнгги йилларда у Жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини кенгайтириш, FIFA клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ислоҳ қилиш каби ташаббуслари орқали Африка (CAF), Осиё (AFC) ва KONKAKAF конфедерацияларининг кенг қўллаб-қувватловига эга бўлган. Бу эса UEFA ташаббусининг муваффақият қозонишини қийинлаштириши мумкин.

 

FIFA низомига кўра, президентликка номзодларни кўрсатиш муддати 2027 йил 18 ноябрда якунланади. Сайлов ҳам айнан шу куни Марокашнинг Работ шаҳрида бўлиб ўтадиган FIFA Конгресси доирасида ўтказилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.