Ўзбекистон

Иш ҳақи кечиктирилса, ходимга компенсация тўланади

Бу меҳнат муносабатларини соддалаштириш, уларни рақамлаштириш ва ходимлар ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасида белгиланди.

Иш ҳақи кечиктирилса, ходимга компенсация тўланади



Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари меҳнат муносабатларини такомиллаштиришга қаратилган қонун лойиҳасини қабул қилиб, Сенатга юборди. Ҳужжат меҳнат муносабатларини расмийлаштиришни соддалаштириш, ортиқча бюрократик тўсиқларни камайтириш ҳамда ходимларнинг ҳуқуқларини кучайтиришни назарда тутади.



Қонун лойиҳасига кўра, ишга қабул қилишда талаб этиладиган ҳужжатлар рўйхати қисқартирилади. Эндиликда фуқарони ишга қабул қилишда асосан унинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) талаб этилади. Ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар эса ҳарбий гувоҳнома ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги ҳужжатни тақдим этади.



Шунингдек, меҳнат муносабатларини рақамлаштириш доирасида электрон рақамли имзо ёки биометрик идентификация (Фасе ИД) орқали тасдиқланган ҳужжатлар юридик кучи жиҳатидан қўлда имзоланган ҳужжатларга тенглаштирилади.



Лойиҳада меҳнат жараёнида тазйиқ ва зўравонликка қарши курашишга оид нормалар ҳам белгиланган. Унга кўра, бундай ҳолатларнинг олдини олиш, уларни тақиқлаш ҳамда жабрланган ходимларни ҳимоя қилиш чоралари мустаҳкамланмоқда.



Бундан ташқари, иш берувчи иш ҳақини белгиланган муддатда тўламаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ходимга пулли компенсация тўлаш тартиби аниқлаштирилмоқда.



Қонун лойиҳаси депутатлар томонидан қабул қилиниб, кўриб чиқиш учун Сенатга юборилди.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"