Ўзбекистон

Мустақил изланувчиликка қабул: PhD вa DSc учун қабул бошланди

PhD ва DSc учун ҳужжат топширувчиларга илмий мақолалар, тезислар ҳамда суҳбатдан ўтиш талаблари белгиланган.

Мустақил изланувчиликка қабул: PhD вa DSc учун қабул бошланди

 

15 июлдан олий таълимдан кейинги таълимнинг мустақил изланувчилик шаклига ҳужжатлар қабули бошланди.

 

Инновацион ривожланиш агентлиги маълум қилишича, талабгорлар фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражаларини олиш учун белгиланган тартибда ҳужжат топширишлари мумкин.

 

Мустақил изланувчилик ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда илмий фаолият олиб бориш ҳамда илмий даража олиш имконини берувчи олий таълимдан кейинги таълим шакли ҳисобланади.

 

PhD илмий даражасига даъвогарлар магистр дипломига эга бўлиши, камида битта илмий мақола ва тегишли йўналиш бўйича камида иккита илмий тезис эълон қилган бўлиши ҳамда суҳбатдан муваффақиятли ўтиши лозим.

 

DSc илмий даражасига ҳужжат топширувчилар эса PhD ёки унга тенглаштирилган илмий даражага эга бўлиши, илмий даражани олганидан сўнг камида учта илмий мақола ва камида иккита илмий тезис чоп эттирган бўлиши, суҳбатдан ўтиши ҳамда докторлик диссертацияси режасининг батафсил лойиҳасини тақдим этиши талаб этилади.

 

Қабул жараёни рақамли платформалар орқали амалга оширилади. Айрим ҳужжатлар my.gov.uz тизими орқали автоматик шакллантирилади, қолган зарур ҳужжатлар эса daraja.ilmiy.uz платформасига электрон шаклда юкланади.

 

Мутахассислар илмий фаолиятни давом эттиришни режалаштираётган талабгорларга ҳужжатларни белгиланган муддатларда топшириш ва қабул талаблари билан олдиндан батафсил танишиб чиқишни тавсия этмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Мустақил изланувчиликка қабул: PhD вa DSc учун қабул бошланди | Zamon.uz