Ўзбекистон

Наманганда 27 ёшли фуқаро чўкиб кетди

Ҳозирда Сирдарё дарёсида чўкиб кетган фуқарони қидирув ишлари олиб борилмоқда.

Наманганда 27 ёшли фуқаро чўкиб кетди

 

Наманган вилоятида Сирдарё дарёсида чўкиб кетган фуқаро қидирилмоқда. Бу ҳақда Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Ахборот хизмати маълум қилди.

 

Қайд этилишича, 12 июль куни соат 18:26 да 112 қисқа рақамига Наманган туманининг "Оқ ер" маҳалласи ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида фуқаро чўкиб кетгани ҳақида мурожаат келиб тушган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, Фарғона вилояти Учкўприк тумани «Пучуғой» маҳалласида яшовчи, 1999 йилда туғилган фуқаро чўмилиш вақтида эҳтиётсизлик оқибатида сувга чўкиб кетган.

 

Ҳодиса юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус қидирув-қутқарув отряди ғаввослари томонидан сув остида, Наманган тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими қутқарувчилари томонидан эса сув юзасида узлуксиз қидирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Фавқулодда вазиятлар бошқармаси қидирув ишлари якунлари бўйича қўшимча маълумот берилишини маълум қилган.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"