Ўзбекистон

Наманганда ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда

Хусусан, Янги Наманган туманида 7 нафар фуқаронинг тегишли рухсатномасиз қурилган қурилмаси МИБ томонидан бузилди.

Наманганда ноқонуний қурилмалар бузиб ташланмоқда

Янги Наманган туманида суд қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида Мажбурий ижро бюроси томонидан қонунчилик талаблари асосида мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилмоқда.

 

Хусусан, Янги Наманган тумани "Мустақилликнинг 5 йиллиги" маҳалласи ҳудудида масъулияти чекланган жамиятга тегишли ер майдонида 7 нафар фуқаро томонидан тегишли рухсатномаларсиз уй-жойлар қурилганлиги юзасидан судга даъво аризаси киритилган.

 

Фуқаролик ишлари бўйича суд томонидан иш атрофлича кўриб чиқилиб, ноқонуний қурилмаларни буздириш ҳақида қарор қабул қилинган. Ушбу суд ҳужжати қонуний кучга киргач, ижро ҳужжатлари Мажбурий ижро бюроси Янги Наманган туман бўлимига юборилган.

 

Ижро иши қўзғатилганидан сўнг қарздорларга суд қарорини ихтиёрий равишда белгиланган муддатда бажариш учун имконият яратилган.

 

Бироқ ихтиёрий ижро муддати давомида суд қарорининг талаблари бажарилмаганлиги сабабли давлат ижрочилари томонидан қонунчиликда белгиланган тартибда мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

 

Бугунги кунда олиб борилаётган ижро тадбирлари давомида суд қарорининг ижросини таъминлаш мақсадида ноқонуний қурилмаларни буздириш ишлари амалга оширилмоқда.




Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Яман чегарасидан узоқроқ туринг: Саудия Арабистонидаги ўзбекистонликлар огоҳлантирилди

Шунингдек, минтақадаги кескинлик сабабли парвозлар кечикиши ёки йўналиши ўзгариши мумкин.

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

73,3 млрд сўмлик қурилиш ишлари 87,2 млрд сўм деб кўрсатилган: бюджет маблағлари талон-торож қилинган

Нурафшондаги қурилишда сохта маълумотлар аниқланган.

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Ортиқча кредит тўлови асосий қарзга йўналтирилмаяпти: Рақобат қўмитаси банклар амалиётига эътироз билдирди

Рақобат қўмитаси ушбу амалиётни қайта кўриб чиқиш юзасидан Марказий банкка таклиф юборди.

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google’дан талабалар учун имконият: 1 йиллик AI обунаси бепул тақдим этилади

Google ва Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамкорлигида Ўзбекистонлик талабалар учун янги имконият яратилди.

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Суд раиси хонасидан пул топилди: хизмат текшируви бошланди

Ҳозирча судьянинг пул сўрагани ёки олганини тасдиқловчи далил йўқ.

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Газ баллонига яширилган 42 кг опий: Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси фош этилди

Тезкор тадбир давомида наркотик моддаларни олиб кетиш учун келган икки киши ва уларнинг буюртмачиси ҳам қўлга олинди.

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Ўзбекистон Президенти МДҲ мамлакатлари миллий таомлари фестивалида бўлди

Тадбирда МДҲ мамлакатлари миллий ошхонасининг пазандачилик анъаналари намойиш этилди.

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Тошкентда аёл туғруқдан сўнг комага тушган: прокуратура суриштирув ўтказмоқда

Аёл ярим йилдан буён оғир аҳволда экани айтилмоқда. Соғлиқни сақлаш бошқармаси ҳолат юзасидан хизмат текшируви ўтказилганини маълум қилди.