Жаҳон

Нетаняхунинг АҚШга бориши кутилмоқда

Ташриф давомида Доналд Трамп билан учрашув ўтказилиши эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

Нетаняхунинг АҚШга бориши кутилмоқда

 

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху 18 июль куни АҚШга ташриф буюриши кутилмоқда. Бу ҳақда Reuters агентлиги Исроилдаги юқори лавозимли манбага таяниб хабар берди.

 

Қайд этилишича, Нетаняхунинг АҚШга сафари 18 июль санасига режалаштирилган. Бироқ мазкур ташриф юзасидан Исроил ёки АҚШ расмийлари томонидан ҳозирча расмий тасдиқ берилмаган.

 

Шунингдек, Ynet нашри ҳам ушбу маълумотни тасдиқлаб, Нетаняху АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашиши мумкинлигини ёзган. Нашрга кўра, ташрифнинг асосий сабаби сифатида АҚШ сенатори Линдси Гремнинг дафн маросимида иштирок этиш кўрсатилмоқда.

 

Бироқ Ynet'нинг кейинги хабарида таъкидланишича, Нетаняху ва Трамп ўртасидаги учрашув ҳозирча расман режалаштирилмаган, аммо у сафар давомида ёки келаси ҳафта бошида ўтказилиши эҳтимоли мавжуд.

 

Эслатиб ўтамиз, июнь ойида Эрон масаласи бўйича қарашлар сабаб Доналд Трамп ва Бенямин Нетаняху ўртасида айрим келишмовчиликлар юзага келгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Кейинчалик Эрон атрофидаги вазият кескинлашганидан сўнг, АҚШ маъмурияти Исроилдан можаронинг янада кенгайишига йўл қўймасликни сўрагани ҳам маълум қилинган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

Нетаняхунинг АҚШга бориши кутилмоқда | Zamon.uz