Ўзбекистон

Тошкентда қарийб 3,2 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Тезкор тадбирлар давомида героин, гашиш, опий ва мефедрон мусодара қилиниб, бир неча шахс қўлга олинган.

Тошкентда қарийб 3,2 килограмм гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

 

Тошкент шаҳрида қарийб 3,2 килограмм гиёҳвандлик воситалари ноқонуний муомаладан чиқарилди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Бектемир туманида ҳаракатланаётган «Gentra» русумли автомобиль тўхтатилиб текширилган. Унда Яшнобод туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган икки нафар фуқаро кетаётгани аниқланган. Автомобиль салонидан бир нечта зип-пакетларга қадоқланган кукунсимон моддалар топилган.

 

Тезкор тадбир давом эттирилиб, гумонланувчилар яшириб қўйган хуфия жой ҳамда ижарага олинган хонадон кўздан кечирилган. У ердан ҳам кукунсимон моддалар, электрон тарозилар ва гиёҳвандлик воситаларини қадоқлашда фойдаланилган буюмлар аниқланган.

 

Экспертиза хулосасига кўра, мусодара қилинган моддалар 1,2 килограмм героин ва 100 грамм мефедрон экани тасдиқланган. Аниқланишича, ушбу икки фуқаро аввал ҳам гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ жиноятлар учун судланган.

 

Иккинчи ҳолатда эса Шайхонтоҳур туманида яшовчи, 1982 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаронинг хонадонидан 47 грамм гашиш ва 34 грамм опий топилган.

 

Тезкор тадбир давомида уни гиёҳвандлик воситалари билан таъминлаб келган Олмазор туманида яшовчи 1980 ва 1985 йилларда туғилган икки нафар фуқаро ҳам қўлга олинган. Уларнинг автомобиллари ва яшаш манзиллари кўздан кечирилганда 1,8 килограмм гашиш ҳамда 12 грамм опий мусодара қилинган.

 

Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан гумонланувчиларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.