Ўзбекистон

Тошкентда қарздор МЧЖнинг 4 та машинаси хатланди

Маълум бўлишича, корхонанинг 4,9 миллиард сўмлик қарздорлиги мавжуд бўлиб, уни ихтиёрий муддатда бартараф этмаган.

Тошкентда қарздор МЧЖнинг 4 та машинаси хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан берилган ижро ҳужжатларига асосан қарздор МЧЖдан бир нечта ундирувчилар фойдасига жами 4 915 324 674,98 сўм қарздорликни ундириш билан боғлиқ ижро ишлари юритилмоқда.

 

Ижро ҳужжатлари қонунчиликда белгиланган тартибда ижрога қабул қилиниб, қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш учун 15 кунлик муддат берилган. Бироқ белгиланган муддатда суд қарорлари ихтиёрий тартибда бажарилмаган.

 

Мажбурий ижро ҳаракатларига киришилиб, Қонуннинг 21-моддаси талабларига асосан қарздор корхонанинг банк ҳисоб рақамлари, автотранспорт воситалари ва кўчмас мулкларига нисбатан тақиқ чоралари ўрнатилган.

 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2026 йил 3 июль куни холислар иштирокида қарздорга тегишли бўлган «GAZ 330232-244» ҳамда «Nexia» русумли транспорт воситалари қаторида жами 4 та автотранспорт воситаси белгиланган тартибда хатланди.

 

Айни пайтда хатланган мол-мулкларни қонунчилик талабларига мувофиқ баҳолаш ва электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш орқали ундирувчиларнинг қонуний манфаатларини таъминлаш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

custom img

Кузовни кўтариш қимматга тушди: Қашқадарёдан Самарқандга электр узатувчи тармоқ ўчди

Унинг ўчиши Бухоро вилоятидаги шамол электр станцияларининг ишлаб чиқариш қувватига ҳам таъсир кўрсатган.

custom img

Пешона суягини емирган ўсимта: 21 ёшли аёлнинг юзи 3D имплант билан тикланди

Олти ой давомида бош оғриғи ва кўнгил айнишидан азият чеккан аёлда пешона суягини емириб борган ўсма аниқланди.

custom img

Иш жойидаги тазйиқ ва зўравонлик: янги портал ишга туширилади

Ўзбекистонда иш жойларида хавфсиз ва ҳурматга асосланган муҳит яратишга қаратилган янги дастур амалга оширилади.

custom img

Ўқувчилар эшакда мактабга қатнамоқда: ММТБ изоҳ берди

Мутасадди ташкилотлар ўқувчиларнинг мактабга хавфсиз ва қулай қатновини таъминлаш ҳамда йўл инфратузилмасини яхшилаш чораларини кўриб чиқмоқда.

custom img

1,3 гектарлик ҳудудда автотураргоҳ: Миллий кутубхона ортидаги лойиҳа маълум қилинди

Тошкентдаги Миллий кутубхона ортидаги ҳудудда давлат-хусусий шериклик асосида пулли автотураргоҳ ва жамоат макони ташкил этиш режалаштирилмоқда.

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"