Ўзбекистон

Тошкентда фуқаро кредит қарзи сабаб машинасидан айрилди

У шартнома бўйича мажбуриятини бажармаган ва ZEEKR русумли автотранспорт воситаси аукционга чиқарилган.

Тошкентда фуқаро кредит қарзи сабаб машинасидан айрилди

МИБнинг Тошкент шаҳар бошқармаси иш юритувида Фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро судининг 2026 йил 23 январдаги ижро варақасига асосан қарздор А.Х.дан ундирувчи банк фойдасига 103 505 932 сўм кредит қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати мавжуд.

 

Суд қарори қонуний кучга киргач, қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда тўлаш учун қонунчиликда белгиланган муддат берилди. Бироқ у ўз зиммасига олган молиявий мажбуриятни бажармаган.

 

Шундан сўнг давлат ижрочиси томонидан мажбурий ижро ҳаракатлари амалга оширилиб, кредит таъминоти сифатида гаровга қўйилган қарздорга тегишли ZEEKR русумли автотранспорт воситаси хатланди, унга нисбатан тақиқ қўйилди ҳамда вақтинча сақлаш учун банк ҳудудига жойлаштирилди.

 

Айни пайтда мазкур автомашинани электрон онлайн-аукцион савдоларига чиқариш бўйича тегишли чоралар кўрилмоқда.

 

custom img

Бухоро тарихий ҳудудида чеклов: электросамокат ва мопедлар ҳаракати тақиқланади

Янги тартиб 2026 йил 1 октябрдан кучга киради.

custom img

Ҳиндистон ва Бангладеш фуқароларини ОТМларга қабул қилмаслик бўйича кўрсатма берилдими?

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги тарқалган хабарларга ойдинлик киритди.

custom img

Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази Испанияда Terres олтин мукофотини қўлга киритди

Бен Кингсли иштирокидаги “Маърифат акс-садоси” — New York Festivals ҳамда Канн корпоратив медиа ва телевидение фестивали финалисти.

custom img

«Яшил макон»да сунъий интеллект қўлланилади: тупроқ, иқлим ва сув таъминоти таҳлил қилинади

Президент ишлар самарадорлигини экилган кўчатларнинг бир, уч ва беш йилдан кейинги ҳолати асосида баҳолаш зарурлигини таъкидлади.

custom img

Вино шишаси ва қадоқланган зираворлар: Таиланддан Ўзбекистонга наркотик олиб кирилишининг олди олинди

13 кгдан ортиқ «гашиш мойи»нинг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

custom img

Тожикистонда зилзила содир бўлди: Ўзбекистонда 3 ҳудудда сезилди

Тоғли Бадахшон ҳудудидаги зилзила 4,9 магнитудани ташкил этган.

custom img

Россия, Ветнам ва Таиланддаги тажриба: Чирчиқда нарколаборатория фош этилди

Гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш ва сотиш билан шуғулланган 4 нафар фуқаро ушланди.

custom img

“Мутлақо хавфсиз”, “ножўя таъсири йўқ”: Рақобат қўмитаси тиббий хизматлар рекламаси бўйича огоҳлантирди

Қўмита тиббий хизматлар рекламасида даволаш натижасини кафолатлаш, мутлақ хавфсизликни ваъда қилиш ёки қарши кўрсатмаларни инкор этишга йўл қўйилмаслигини эслатди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"