Ўзбекистон

Ўзбекистон АИ-95 бензини нархи бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

Бироқ унинг нархи ҳали ҳам жаҳон ўртача кўрсаткичидан 8,7 фоиз паст.

Ўзбекистон АИ-95 бензини нархи бўйича Марказий Осиёда биринчи ўринда

Ўзбекистонда АИ-95 маркали бензин нархи Марказий Осиё давлатлари орасида энг юқори кўрсаткични қайд этди.

 

Ranking.kz нашри GlobalPetrolPrices платформасининг 2026 йил 6 июль ҳолатига оид маълумотларига таяниб хабар беришича, Ўзбекистонда АИ-95 бензинининг бир литри 1,342 АҚШ долларини ташкил этмоқда. Бу Марказий Осиё мамлакатлари орасидаги энг юқори нарх ҳисобланади.

 

Таққослаш учун, АИ-95 бензинининг бир литри:

  • Қирғизистонда — 1,016 доллар,

  • Қозоғистонда — 0,687 доллар,

  • Туркманистонда — 0,428 долларни ташкил этади.

 

Шунингдек, мазкур ёқилғи нархи Россияда 0,943 доллар, АҚШда 1,094 доллар, Хитойда эса 1,136 доллар этиб қайд этилган.

 

Шу билан бирга, Ўзбекистонда АИ-95 бензини минтақадаги энг қиммат бўлишига қарамай, унинг нархи жаҳон ўртача кўрсаткичидан 8,7 фоиз паст. Ҳозирда дунё бўйича АИ-95 бензинининг ўртача нархи 1,47 АҚШ долларини ташкил этади.

 

Тадқиқотга кўра, дунёда энг арзон АИ-95 бензини Ливия (0,023 доллар/литр), Эрон (0,029 доллар/литр) ва Венесуэлада (0,035 доллар/литр) сотилмоқда.

 

Энг қиммат АИ-95 бензини эса Гонконгда қайд этилган бўлиб, у ерда бир литр ёқилғи 4,06 АҚШ долларидан сотилмоқда. Шунингдек, Малави, Дания, Исроил, Нидерландия ва Финляндия ҳам бензин нархи энг юқори бўлган давлатлар қаторидан жой олган.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

custom img

«Йил ўқитувчиси» танлови: Қорақалпоғистонлик педагог 50 минг доллар мукофотни қўлга киритди

Республика бўйича 208 нафар, Қорақалпоғистондан эса 17 нафар ўқитувчи ушбу танловда ғолиб деб топилди.

custom img

Тошкент осмонида ёрқин объект кузатилди: мутахассислар дастлабки хулосани берди

Тошкент осмонида кузатилган ёрқин объект метеор ёки болид эмаслиги айтилди. Ҳодиса Хитойдан учирилган ракета билан боғлиқ бўлиши мумкин.

custom img

616 млн сўмлик мукофот: «Йил ўқитувчиси» ғолиблари аниқланди

Танловда 46 мингдан ортиқ педагог иштирок этди. Ғолиблар уч босқичда сараланди.

custom img

17 ёшли ўқувчи гашиш билан ушланди: жўнатма Россиядан юборилган

Гиёҳвандлик воситалари консерва қутисига яширилган бўлган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"