Ўзбекистон

Эндиликда фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган банк карталари ва телефон рақамларини онлайн бошқара олади

My.gov.uz порталида банк карталарини блоклаш, фойдаланилмаётган SIМ-карталарни ўчириш ва пуллик хизматларни текшириш имконияти яратилади.

Эндиликда фуқаролар ўз номига расмийлаштирилган банк карталари ва телефон рақамларини онлайн бошқара олади

 

Ўзбекистонда 2026 йил 1 октябрдан Ягона интерактив давлат хизматлари портали — my.gov.uz орқали кўрсатиладиган хизматлар сони кенгайтирилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар берди.

 

Қабул қилинган қарорга мувофиқ, фуқаролар ва юридик шахслар портал орқали ўз номига расмийлаштирилган телефон рақамлари ва банк карталари ҳақида маълумот олиш, шунингдек уларни бошқариш имкониятига эга бўлади.

 

Янги хизматлар доирасида фуқаролар:

  • ўз номига расмийлаштирилган ва фойдаланилаётган телефон рақамлари ҳамда банк карталари тўғрисида маълумот олиши;

  • телефон рақамини маълум муддатга вақтинча нофаол ҳолатга ўтказиш ёки қайта фаоллаштириш;

  • фойдаланмаётган SIМ-карталарга хизмат кўрсатишни тўхтатиш бўйича ариза юбориши;

  • телефон рақамига уланган пуллик хизматлар ҳақида маълумот олиши;

  • банк карталарини блоклаш (ёпиш) юзасидан эмитент банкка электрон ариза юбориши мумкин бўлади.

 

Бундан ташқари, портал орқали фуқароларга ўз номига янги нотариал ҳаракат расмийлаштирилгани ҳақида автоматик хабарнома юборилади ҳамда ушбу маълумотларнинг электрон ҳисоби юритилади.

 

Шунингдек, жисмоний ва юридик шахслар my.gov.uz орқали ўзларига тегишли кўчмас мулк ва автотранспорт воситаларини гаров ёки ипотекага қўйиш, уларни бегоналаштиришни тақиқлаш ёки мазкур тақиқни бекор қилиш бўйича ҳам мурожаат юбориш имкониятига эга бўлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.