Ўзбекистон

Энг фаол 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади

Янги ташаббуслар ҳисобига маҳаллалар буджетига тушум жорий йилда 1,6 триллион сўмга, келаси йилдан эса 2 триллион сўмга етказилади.

Энг фаол 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида маҳаллалар буджетини мустаҳкамлашга қаратилган янги ташаббуслар эълон қилинди.

 

Қайд этилишича, жорий йилда маҳаллалар буджетида 600 миллиард сўм маблағ қолиши режалаштирилган эди.

 

Хусусан, июнь ойидаги Президент фармонига мувофиқ, маҳаллаларда қоладиган ер ва мол-мулк солиғи улуши 10 фоиздан 15 фоизга оширилган. Шунингдек, санитария қоидаларини бузиш ҳамда ноқонуний қурилиш учун ундириладиган жарималарнинг 10 фоизи ҳам маҳалла буджетига йўналтирилади.

 

Бундан ташқари, майдони 5 минг квадрат метргача бўлган бўш биноларни маҳаллаларнинг ўзи сотувга чиқаришига рухсат берилди. Бу ҳисобига маҳаллалар буджетига қўшимча 405 миллиард сўм тушиши кутилмоқда.

 

Янги тартибга кўра, маҳалла ҳудудидаги нотурар объектлардан тушадиган ер ва мол-мулк солиғининг яна 5 фоизи ҳам маҳалланинг ўзида қолади. Натижада маҳаллалар ихтиёрида ҳар йили қўшимча 400 миллиард сўм маблағ шаклланади.

 

Шунингдек, йил якунида энг кўп тадбиркорларни рўйхатдан ўтказган, энг кўп янги иш ўрни яратган, солиқ тушуми юқори бўлган ҳамда энг кўп қўшимча солиқ базаси шакллантирган 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади.

 

Умуман олганда, янги ташаббуслар натижасида маҳаллалар буджетига тушум жорий йилда 1 триллион 600 миллиард сўмга, келгуси йилдан бошлаб эса 2 триллион сўмга етказилиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Энг фаол 200 та маҳаллага 2 миллиард сўмдан мукофот берилади | Zamon.uz