Жаҳон

“Грин карта” олувчилар учун 100 минг долларгача гаров пули талаби жорий этилиши мумкин

Депозит миқдори ҳар бир аризачининг ҳолатига қараб ўзгариши мумкин.

“Грин карта” олувчилар учун 100 минг долларгача гаров пули талаби жорий этилиши мумкин

 

АҚШ маъмурияти айрим мамлакатлар фуқароларидан “яшил карта” (доимий яшаш гувоҳномаси) олиш жараёнида молиявий кафолат сифатида тахминан 100 минг АҚШ доллари миқдорида гаров пули талаб қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal нашри манбаларига таяниб хабар берди.

 

Нашр маълумотига кўра, депозит миқдори ҳар бир аризачининг ҳолатига қараб ўзгариши мумкин. Айрим ҳолларда у 100 минг доллардан кам ёки ундан кўп бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

 

Қайд этилишича, АҚШ Давлат департаменти мазкур тизимни дастлаб чекланган миқдордаги давлатларда синов тариқасида жорий этишни таклиф қилган. Бироқ ушбу мамлакатлар рўйхати очиқланмаган.

 

Манбаларга кўра, гаров пули АҚШ учун молиявий кафолат вазифасини бажаради. Яъни, мамлакатга кўчиб ўтган шахс ўзини моддий жиҳатдан таъминлай олмаса, ушбу маблағдан фойдаланиш мумкин бўлади.

 

Давлат департаменти вакили Томми Пиготтнинг таъкидлашича, Доналд Трамп АҚШга иммиграция қилмоқчи бўлган шахслар молиявий жиҳатдан ўзини ўзи таъминлай олиши кераклигини бир неча бор таъкидлаган.

 

Режага кўра, АҚШнинг хориждаги консулликлари орқали “яшил карта”га мурожаат қилган айрим талабгорлар депозит қўйишлари шарт бўлади. Мазкур маблағ АҚШ фуқаролиги олинганидан сўнг қайтарилиши мумкин. The Wall Street Journal ёзишича, фуқароликни олиш жараёни одатда камида беш йил давом этади.

 

Ҳозирча ушбу таклиф расман жорий этилгани эълон қилинмаган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.

“Грин карта” олувчилар учун 100 минг долларгача гаров пули талаби жорий этилиши мумкин | Zamon.uz