Ўзбекистон

ХДП пуллик автотураргоҳлар учун жарима жорий этилишига қарши чиқди

Партия пуллик автотураргоҳ учун тўловни амалга оширмаган ҳайдовчиларга маъмурий жарима қўллаш ташаббуси Конституция ва амалдаги қонунчиликка зид эканини билдирди.

ХДП пуллик автотураргоҳлар учун жарима жорий этилишига қарши чиқди

 

Ўзбекистон Халқ демократик партияси (ХДП) Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан жамоатчилик муҳокамасига қўйилган, пуллик автомобиль тўхташ жойлари учун тўловни амалга оширмаган ҳайдовчиларга маъмурий жарима белгилашни назарда тутувчи қонун лойиҳасига расмий муносабат билдирди.


Партия баёнотида қайд этилишича, мазкур ташаббусни амалдаги қонунчилик нуқтайи назаридан қабул қилиб бўлмайди.

 

ХДПнинг таъкидлашича, биринчи навбатда, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 98-моддасига мувофиқ, Тошкент шаҳар ҳокимлиги қонунчилик ташаббуси ҳуқуқига эга субъектлар қаторига кирмайди. Шу сабабли кодексларга ўзгартириш киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаларини ҳокимлик ташаббуси билан илгари суриш Конституция талабларига мос келмайди.

 

Партия, шунингдек, пуллик автотураргоҳ хизматидан фойдаланганлик учун ҳақ тўлаш ҳайдовчи ва хизмат кўрсатувчи оператор ўртасидаги фуқаролик-ҳуқуқий муносабат эканини эслатди. Фуқаролик кодексига кўра, бундай қарздорлик юзага келганда уни маъмурий жарима орқали эмас, балки қонунчиликда белгиланган тартибда, жумладан суд орқали ундириш кераклиги таъкидланди.

 

Баёнотда маъмурий жавобгарлик давлат томонидан фақат жамоат ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш учун қўлланиши лозимлиги қайд этилиб, хусусий оператор даромадини таъминлаш мақсадида давлатнинг мажбурлов механизмларидан фойдаланиш ҳуқуқий давлат тамойилларига зид экани билдирилди.

 

ХДП яна бир масалага ҳам эътибор қаратди. Партия Тошкент шаҳар ҳокимлигининг пуллик автотураргоҳлардан фойдаланаётган ҳайдовчиларнинг атиги 2–3 фоизи тўловни амалга ошираётгани ҳақидаги баёноти жамоатчиликда шубҳа уйғотаётганини қайд этди. Чунки, партия фикрича, ҳозиргача пуллик автотураргоҳлардан тушаётган маблағлар ва уларнинг давлат буджетига ўтказилиши бўйича очиқ статистик маълумотлар эълон қилинмаган.

 

Шу муносабат билан ХДП ижро ҳокимияти органларини янги жарималар жорий этишга эмас, балки фуқаролар учун қулай ва сифатли инфратузилма яратиш, мавжуд хизматлар шаффофлигини таъминлаш ҳамда аҳоли манфаатларини устувор қўйишга чақирди.

 

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар ҳокимлиги аввалроқ пуллик автотураргоҳ учун белгиланган тўловни амалга оширмаган ҳайдовчиларга Базавий ҳисоблаш миқдорининг 0,3 баравари миқдорида маъмурий жарима белгилашни таклиф қилган эди. Мазкур лойиҳа ҳозирда жамоатчилик муҳокамасидан ўтмоқда.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"