Ўзбекистон

Маҳаллалардаги сусткашлик учун 152 нафар раҳбар ишдан олинди

Президент йиғилишида 960 та камбағал оила яшайдиган 32 та маҳаллада бирорта ҳам эҳтиёжманд фуқаро доимий иш билан таъминланмагани танқид қилинди.

Маҳаллалардаги сусткашлик учун 152 нафар раҳбар ишдан олинди

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида маҳаллаларга янги муҳит олиб кириш ҳамда “маҳалла еттилиги” фаолиятини янгича ташкил этишга бағишланган видеоселектор йиғилишида камбағалликни қисқартириш борасидаги ишлар танқидий таҳлил қилинди.

 

Қайд этилишича, айрим ҳудудларда амалга оширилаётган лойиҳаларда камбағал оилалар иштироки 15 фоизга ҳам етмаяпти. Хусусан, Қораўзак, Марҳамат, Миришкор, Нуробод ва Термиз туманларидаги сусткашликлар мисол сифатида кўрсатиб ўтилди.

 

Йиғилишда 960 та камбағал оила яшайдиган 32 та маҳаллада бирорта ҳам эҳтиёжманд фуқаро доимий иш билан таъминланмагани алоҳида танқид қилинди. Шунингдек, 883 та маҳаллада банкирлар хонадонбай юриб лойиҳа ишлаб чиқмагани ва тадбиркорлар билан учрашмагани қайд этилди.

 

Шу муносабат билан йил бошидан буён маҳаллаларда ишларни самарали ташкил этмаган 152 нафар раҳбар лавозимидан озод этилган, яна 700 нафар масъулга нисбатан интизомий чоралар қўлланилган.

 

Йиғилишда маҳаллаларда солиқ тушумларини ошириш, жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда аҳоли муаммоларини ҳал этиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.

 

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла одамлар учун “ишонч, таянч ва имкониятлар маркази” бўлиши зарурлигини таъкидлади.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Маҳаллалардаги сусткашлик учун 152 нафар раҳбар ишдан олинди | Zamon.uz