Ўзбекистон

“Миллий саноат занжири” кўргазмасининг илк кунида қарийб 490 млрд сўмлик шартномалар имзоланди

Самарқандда ўтаётган транспорт соҳасига бағишланган кўргазмада 81 та ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

“Миллий саноат занжири” кўргазмасининг илк кунида қарийб 490 млрд сўмлик шартномалар имзоланди



Самарқанд вилоятида транспорт соҳасига бағишланган “Миллий саноат занжири” кўргазмасининг биринчи куни якунланди.

 

       



Кўргазманинг асосий мақсади маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни йирик давлат буюртмачилари билан бевосита боғлаш, саноат кооперациясини ривожлантириш ҳамда янги маҳаллийлаштириш лойиҳаларини шакллантиришдан иборат.

 

   



Тадбир давомида 2 мингдан ортиқ маҳсулот ва технологик ечим намойиш этилди. Шунингдек, давлат буюртмачилари, ишлаб чиқарувчилар ҳамда инвесторлар иштирокида Б2Б ва Б2Г форматидаги учрашувлар ҳамда амалий музокаралар ташкил этилди.

 

     



Биринчи кун якунларига кўра:

80 дан ортиқ корхона кўргазмада иштирок этди;

кўргазмага 1 200 нафардан ортиқ ташриф буюрувчи келди;

30 та B2B учрашуви ўтказилди;

20 та B2B учрашуви ташкил этилди;

давлат харидлари доирасида 4 778 та, умумий қиймати 490 миллиард сўмлик шартномалар имзоланди;

янги ҳамкорликларни ривожлантириш мақсадида 81 та ҳамкорлик меморандуми расмийлаштирилди.

 

         



Кўргазма ўз ишини давом эттиради. Иккинчи кун давомида ҳам ҳамкорлик меморандумлари ва шартномаларини имзолаш, янги ишлаб чиқариш лойиҳалари юзасидан музокаралар ҳамда амалий учрашувлар ўтказилиши режалаштирилган.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.