Ўзбекистон

"Қўқон патири" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

Бу маҳсулот сифати ва гастрономик брендини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

"Қўқон патири" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди

 

Адлия вазирлигида Фарғона вилоятининг миллий гастрономик мероси саналган "Қўқон патири" географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилди.

 

Қўқон азалдан ҳунармандчилик, савдо ва миллий пазандачилик ривожланган йирик маданий марказлардан бири ҳисобланади. Мазкур ҳудудга хос бўлган "Қўқон патири" ўзининг бетакрор таъми, анъанавий рецепти ҳамда тайёрлаш технологияси билан ажралиб туради.

 

Ушбу нон тури ўзига хос тайёрлаш усули туфайли бир неча ҳафта давомида сифати ва таъмини сақлаб қолиши билан машҳур.

 

"Қўқон патири"нинг географик кўрсаткич сифатида давлат рўйхатидан ўтказилиши маҳсулот номи ҳамда уни тайёрлашнинг анъанавий технологиясини ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиш, сифат стандартларини мустаҳкамлаш ва Фарғона вилоятининг гастрономик брендини халқаро миқёсда кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

 

Маълумот учун, географик кўрсаткич — маҳсулотнинг муайян ҳудудга мансублигини ҳамда унинг сифати, обрўси ва ўзига хос хусусиятлари айнан шу ҳудуднинг табиий-иқлимий ва ижтимоий-маданий омиллари билан чамбарчас боғлиқлигини тасдиқловчи интеллектуал мулк объектидир.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.