Жаҳон

Россияга келган мигрантларнинг телефон сотиб олиши мажбурий қилиниши мумкин

Мигрантларнинг жойлашувини назорат қилиш учун мобил телефон ва электрон профиль тизимини жорий этиш режалаштирилмоқда.

Россияга келган мигрантларнинг телефон сотиб олиши мажбурий қилиниши мумкин

 

Россияда меҳнат фаолияти ёки узоқ муддатли яшаш мақсадида мамлакатга кираётган хорижий фуқаролар, жумладан мигрантлар учун мобил телефон харид қилиш мажбурий этиб белгиланиши мумкин. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазири ўринбосари Игор Зубов маълум қилди дейди РБК.

 

Унинг сўзларига кўра, мамлакатга келган мигрантлар рўйхатдан ўтиш жараёнида мобил телефон харид қилади ва ушбу қурилмага уларнинг электрон профили бириктирилади. Бу орқали ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар мигрантларнинг жойлашуви ва яшаш манзилидаги ўзгаришларни назорат қилиши мумкин бўлади.

 

Таъкидланишича, мазкур тизим мигрантларнинг бир ҳудуддан бошқасига кўчиши ёки яшаш жойини ўзгартиришини назорат қилиш, шунингдек, уларга ҳужжатлар амал қилиш муддати тугаши ёки зарур расмий жараёнлар ҳақида ўз вақтида хабарнома юбориш имконини беради.

 

Маълумот учун, 2025 йил 1 cентябрдан Москва вилоятида «Амина» мобил иловаси синов тариқасида жорий этилган. Илова геолокация орқали фойдаланувчининг жойлашуви ҳақида Ички ишлар вазирлигига маълумот узатади ва Россияга визасиз кирган вояга етган мигрантлар учун ундан фойдаланиш мажбурий ҳисобланади.

 

Россия Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, геолокация маълумотлари уч иш куни давомида тизимга узатилмаган 139 мингдан ортиқ мигрант миграция ҳисобидан чиқарилган.

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

Зеленский Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни 100 кунга тўхтатишга рози бўлди — WSJ

АҚШ сенаторлари Украина президентига Starlink қамровини Россия ҳудудига 300 километрга кенгайтириш эвазига Россиянинг энергетика объектларига зарбаларни тўхтатишни таклиф қилган.

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Хитой Исроилдан Ғарбий Соҳилдаги ноқонуний қурилишларни тўхтатишни талаб қилди

Пекин Фаластин масаласини XXI асрнинг энг катта тарихий адолатсизлиги деб атаб, можарони икки давлат ечими асосида ҳал этиш ва Ғазога гуманитар ёрдам етказилишини таъминлашга чақирди.

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Ҳар йили 3,5 миллиондан ортиқ ўлим: ЖССТ қўрғошин хавфидан огоҳлантирди

Қўрғошин бўёқлар, косметика, зираворлар ва саноат ифлосланиши орқали инсон организмига тушиши мумкин.

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси қайтадими? АҚШ судидан янги қарор

Green Card лотереяси 2025 йил декабрида вақтинча тўхтатилган эди.

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

АҚШ мактабидаги отишма: уч нафар бола ва ўқитувчи ҳалок бўлди

Отишмани 16 ёшли ўсмир содир этган.

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

Украинадаги можаро Зеленскийсиз ҳал қилиниши мумкин — Трамп

АҚШ президенти Зеленский билан музокара олиб бориш Путинга қараганда қийинроқ эканини билдирди.

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Бола хавфсизлиги биринчи ўринда: UNICEF Ўзбекистондаги қонунни қўллаб-қувватлади

Зўравонликдан жабрланган болаларга мослаштирилган ва мувофиқлаштирилган ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилади.

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳусийлар Ямандаги президент саройи мажмуасига ракета зарбалари берди: икки киши ҳалок бўлди

Ҳужум вақтида мажмуада бўлган ҳукумат аъзолари жабрланмаган.