Ўзбекистон

Тошкентда Африкадан юборилган кокаин аниқланди

Шунингдек, Бўстонлиқда 17 минг 600 туп кўкнори ҳамда 9 туп каннабис ўсимликларини ноқонуний равишда экиб парваришлаётган шахс қўлга олинди.

Тошкентда Африкадан юборилган кокаин аниқланди

 

Тошкент ва Бўстонлиқда йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ҳамда тақиқланган ўсимликлар аниқланди. Бу ҳақда ДХХ хабар берди.

 

Маълум қилинишича, Серра-Леоне Республикасидан юборилган курьерлик жўнатмасини Тошкент шаҳрининг Яккасарой туманидаги хусусий курьерлик пунктидан қабул қилиб олаётган Яшнобод туманида яшовчи, 1983 йилда туғилган, муқаддам судланган фуқаро қўлга олинган.

 

Жўнатма текширилганда автоэҳтиёт қисмлари ичига яширилган 728 грамм кокаин борлиги аниқланган. Шунингдек, гумонланувчининг яшаш хонадонидан зип пакетларга жойланган кукунсимон моддалар ҳамда таркибида гиёҳвандлик воситалари бўлган ширинликлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаро Жиноят кодексининг 246-моддаси 2-қисми билан жавобгарликка тортилиб, жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Яна бир тезкор тадбир давомида ДХХ ва Ички ишлар органлари ходимлари Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида 1971 йилда туғилган фуқаронинг тақиқланган гиёҳвандлик ўсимликларини ноқонуний равишда экиб парваришлаётганини аниқланган.

 

Гилавасой қишлоғи яқинидаги тоғ ёнбағирларида ўтказилган кўздан кечириш жараёнида 17 минг 600 туп кўкнори ҳамда 9 туп каннабис ўсимлиги топилган. Шунингдек, гумонланувчининг яшаш хонадонидан қуритилган кўкнори бошоқлари ва майдаланган ҳолда сақланаётган кўкнори маҳсулотлари ҳам аниқланган.

 

Мазкур ҳолат юзасидан унга нисбатан Жиноят кодексининг 270-моддаси 2-қисми «в» банди ҳамда 25, 273-моддаси 6-қисми «а» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Тошкентда Африкадан юборилган кокаин аниқланди | Zamon.uz