Ўзбекистон

Андижонда бозор ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ, ҳодиса сабаби ўрганилмоқда.

Андижонда бозор ёниб кетди

 

Андижон вилоятининг Асака туманида жойлашган савдо растасида ёнғин юз берди. Бу ҳақда вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳодиса 16 июль куни соат 23:43 да Асака тумани Марғилоний кўчасида жойлашган савдо растасида содир бўлган. Хабар келиб тушгач, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 23:48 да воқеа жойига етиб борган.

 

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида ёнғин 17 июль куни соат 00:10 да тўлиқ бартараф этилган.

 

Ёнғин оқибатида савдо растасининг 60 квадрат метр майдонидаги шифт ва том қисми, шунингдек, кийим-кечак маҳсулотлари ёниб зарар кўрган.

 

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.

 

Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаби ҳамда етказилган моддий зарар миқдорини аниқлаш бўйича суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.