Ўзбекистон

Бухоро ва Қорақалпоғистонда ноқонуний дори савдосига чек қўйилди

Яширин цехда қалбаки дори тайёрлаган шахс, яна бир тадбиркор эса дори воситаларини 5 600 долларга сотаётган вақтида ушланди.

Бухоро ва Қорақалпоғистонда ноқонуний дори савдосига чек қўйилди

 

Бухоро вилояти ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида қалбаки ва ноқонуний муомаладаги катта миқдордаги дори воситалари аниқланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати маълум қилди.

 

Маълум қилинишича, ДХХнинг Бухоро вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ходимлари ҳамкорлигида Ғиждувон туманида яшовчи тадбиркорга тегишли дорихона, яшаш хонадони ва автомашинаси кўздан кечирилган.

 

Текширув давомида тадбиркор ўз уйида яширин цех ташкил этиб, дори воситаларининг ёрлиқ ва йўриқномаларини ўзгартириш орқали қалбаки дори воситалари тайёрлагани аниқланган.

 

Тезкор тадбирда 111 турдаги 25 716 дона дори воситаси, шунингдек, бўш қутилар, ёрлиқлар, йўриқномалар ва бошқа воситалар ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган.

 

“Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази” давлат муассасаси хулосасига кўра, аниқланган дориларнинг 30 тури давлат реестрида қайд этилмаган, 50 турига эса мувофиқлик сертификати расмийлаштирилмаган.

 

Яна бир тезкор тадбирда Ғиждувон туманида фармацевтика фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбари давлат реестрида қайд этилмаган ва сифат сертификатига эга бўлмаган 16 дона «Октагам» дори воситасини 5 600 АҚШ долларига сотаётган вақтида қўлга олинган.

 

Шунингдек, унга тегишли дорихонадан 109 турдаги 32 094 дона сифат сертификатисиз дори воситалари ҳужжатлаштириб олинган.

 

Қорақалпоғистон Республикасида эса ДХХ ва божхона органлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида Нукус туманида яшовчи 1989 йилда туғилган фуқаро ўз хонадонида ноқонуний дори омбори ташкил этгани аниқланган.

 

Унинг яшаш манзилидан 65 турдаги 12 958 дона дори воситаси, шунингдек, уларни қадоқлаш учун мўлжалланган 2 410 дона штрих-код ва этикетка ашёвий далил сифатида мусодара қилинган.

 

Мутахассислар хулосасига кўра, ушбу дори воситалари белгиланган сақлаш талабларига риоя қилинмаган ҳолда сақланган бўлиб, 16 турдаги препаратнинг яроқлилик муддати ўтган.

 

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

custom img

Tracker рулида 5-синф ўқувчиси: Фарғонада ота жавобгарликка тортилди

Вояга етмаган боланинг автомобиль бошқараётгани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

custom img

42 та сертификат эвазига 2,1 млн сўм: Сурхондарёда бўлим бошлиғи пора билан ушланди

Санитария бўлими бошлиғи мактабгача таълим ташкилоти раҳбарига 42 нафар ходимга санитария сертификатлари берилишини ваъда қилиб, пул талаб қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"