Жаҳон

Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарба берди

Ироқ ва Қатар ҳудудларида ҳам портлашлар кузатилган.

Эрон Қувайтдаги АҚШ ҳарбий объектларига зарба берди

 

Эрон Қувайт ҳудудида жойлашган АҚШ ҳарбий объектларига дронлар ёрдамида зарба берганини маълум қилди. Бу ҳақда Фарс ахборот агентлиги хабар берди.

 

Маълум қилинишича, ҳужумлар Қувайтдаги АҚШ ҳарбий казармалари ва логистика марказларига қаратилган бўлиб, операцияда «Араш» русумидаги учувчисиз учиш аппаратларидан фойдаланилган.

 

Эрон ҳарбийлари баёнотида ушбу зарбалар «Чақмоқ» операциясининг 12-босқичи доирасида амалга оширилгани қайд этилган.

 

Шунингдек, Эрон томони худди шу турдаги дронлар Баҳрайндаги Сахир авиабазаси ҳудудида жойлашган АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучлари объектларига қарши ҳам қўлланилганини билдирган.

 

Хабарларга кўра, Ироқ ва Қатар ҳудудларида ҳам портлашлар кузатилган.

 

ТАСС агентлигининг ёзишича, Эрон ушбу ҳужумларни АҚШ ҳарбийларининг сўнгги ҳаракатларига жавоб сифатида амалга оширганини таъкидлаган.

 

Шу билан бирга, АҚШ Марказий қўмондонлиги Эрон ҳудудидаги бир қатор ҳудудларда портлашлар содир бўлганини маълум қилган. Хусусан, Бандар Аббос, Қешм ороли, Аҳваз, Бушеҳр, Бандар Хомейний, Бандар Ленгеҳ, Вайциан, Чобаҳор ҳамда Эроншаҳр аэропорти яқинида ҳужумлар қайд этилгани билдирилган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.