Тошкентда трансформатор ёниб кетди
Ҳозирда туман электр тармоқлари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Тошкент шаҳрининг Мирзо Улуғбек туманида трансформаторларда юзага келган ёнғин қисқа вақт ичида бартараф этилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармаси хабар берди.
Маълум қилинишича, 17 июль куни соат 09:10 да Мирзо Улуғбек тумани Олимлар кўчасида жойлашган трансформатор ёнаётгани ҳақида Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасига хабар келиб тушган.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари воқеа жойига зудлик билан етиб бориб, ёнғинни соат 09:28 да тўлиқ бартараф этган.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса оқибатида трансформатор ёниб зарар кўрган. Айни пайтда туман электр тармоқлари мутахассислари томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ.








