Жаҳон

Трамп Хитойни сайловларга аралашганликда айблади

Аммо у 2020 йилги АҚШ президентлик сайловларига аралашганлик даъволарини тасдиқловчи аниқ далилларни тақдим этмаган.

Трамп Хитойни сайловларга аралашганликда айблади

 

АҚШ президенти Доналд Трамп Хитойни 2020 йилги президентлик сайловларига аралашганликда айблаб, Пекин “АҚШ сайловлари тарихидаги энг йирик маълумотлар бузилиши”ни амалга оширганини даъво қилди. У бу ҳақда Оқ уйда қилган мурожаати давомида маълум қилди.


 
Трампнинг айтишича, махфийликдан чиқарилган разведка ҳужжатларида Хитой АҚШдаги миллионлаб сайловчиларга оид маълумотларни қўлга киритгани қайд этилган. Президент ушбу маълумотлар 2020 йилги сайлов натижаларига таъсир кўрсатган бўлиши мумкинлигини билдирган, бироқ ўз баёнотини тасдиқловчи аниқ далилларни оммага тақдим этмаган.


 
Reuters қайд этишича, Трампнинг янги айбловлари АҚШ разведка ҳамжамиятининг аввалги хулосаларига зид. Илгари эълон қилинган расмий баҳолашларда Хитой АҚШ сиёсий жараёнларига таъсир ўтказишга урингани ҳақида маълумотлар мавжуд бўлсада, 2020 йилги президентлик сайлови натижаларини ўзгартирганига оид далиллар топилмаган. Шунингдек, кўплаб суд қарорлари, қайта овоз санаш жараёнлари ва мустақил текширувлар Жо Байденнинг ғалабасини тасдиқлаган ҳамда кенг кўламли сайлов фирибгарлиги аниқланмаганини кўрсатган.


 
Трамп ўз мурожаатида сайлов хавфсизлигини кучайтириш зарурлигини ҳам таъкидлаб, шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар билан овоз бериш талабларини кучайтиришни яна бир бор қўллаб-қувватлаган. Унинг маъмурияти сайлов тизимидаги заифликлар бўйича айрим разведка материалларини махфийликдан чиқарганини ҳам маълум қилган.


 
Таҳлилчиларнинг фикрича, Трампнинг Хитойга нисбатан янги айбловлари Вашингтон ва Пекин ўртасидаги муносабатларга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Reuters манбаларига кўра, икки давлат раҳбарлари ўртасида яқин ойлар ичида режалаштирилган учрашув олдидан бундай баёнотлар дипломатик муҳитни мураккаблаштириши эҳтимолдан холи эмас.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"