Ўзбекистон

Ярим йилда электр ва газ таъминоти бўйича 39 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Президент Шавкат Мирзиёев масъулларга куз-қиш мавсуми бошланишидан олдин такрорланаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича топшириқлар берди.

Ярим йилда электр ва газ таъминоти бўйича 39 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушди

Президент Шавкат Мирзиёевга ёқилғи-энергетика соҳасидаги мурожаатлар таҳлили юзасидан ахборот тақдим этилди.

 

Унда қайд этилишича, 2026 йилнинг биринчи ярмида аҳолидан электр ва газ таъминоти масалалари бўйича 39 минг 220 та мурожаат келиб тушган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26,1 фоизга камайган бўлса-да, тизимдаги муаммолар сақланиб қолмоқда.

 

Мурожаатларнинг қарийб ярми табиий ва суюлтирилган газ таъминоти, 38,3 фоизи эса электр таъминоти билан боғлиқ бўлган.

 

Фуқаролар асосан электр энергиясининг тез-тез узилиши, эскирган электр тармоқлари ва трансформаторларни таъмирлаш, табиий газ босимининг пастлиги ҳамда газ баллонларини ўз вақтида тўлдириш ва етказиб бериш масалалари юзасидан мурожаат қилган.

 

Йиғилишда ҳар бир мурожаат алоҳида шикоят эмас, балки муайян ҳудуддаги тизимли муаммоларни кўрсатувчи сигнал сифатида баҳоланиши кераклиги таъкидланди.

 

Президент масъулларга куз-қиш мавсуми бошлангунига қадар аҳоли томонидан такроран мурожаат қилинаётган маҳаллаларни ўрганиш, электр ва газ тармоқларининг техник ҳолатини текшириш ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича алоҳида чора-тадбирлар ишлаб чиқишни топширди.

 

Шунингдек, электр узилишлари кўп кузатилаётган ҳудудларда тармоқлар ва трансформаторларни таъмирлаш, авария бригадаларини доимий шай ҳолатда сақлаш, газ босими паст бўлган ҳудудларда эса таъминотни барқарорлаштириш ҳамда газ баллонларини етказиб бериш графикларига қатъий риоя этиш вазифалари белгиланди.

 

Давлат раҳбари масъулларга совуқ мавсум бошланишидан олдин мурожаатларда кўтарилган асосий муаммоларни бартараф этиш ҳамда аҳоли ва ижтимоий объектларни электр энергияси, газ ва бошқа ёқилғи ресурслари билан узлуксиз таъминлаш бўйича кўрсатмалар берди.

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Шар сабаб электр узилди: тўртта туман электрсиз қолди

Барча истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 33 дақиқада тўлиқ тикланди.

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Сержио Гор “Дўстлик” ордени билан мукофотланди

Фармонда унинг инвестицияларни жалб қилиш, савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш ва қўшма лойиҳаларни илгари суришдаги хизматлари эътироф этилган.

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

Марко Рубио “Буюк хизматлари учун” ордени билан мукофотланди

АҚШ Давлат котиби ушбу орден билан Ўзбекистон ва АҚШ ҳамкорлигини ривожлантиришдаги хизматлари учун тақдирланди.

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Президент Шавкат Мирзиёев АҚШ Давлат котиби Марко Рубио билан учрашди

Ўзбекистон Президенти ва АҚШ Давлат котиби стратегик шерикликни янада ривожлантиришнинг устувор йўналишларини муҳокама қилди.

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Россияга кетаётган ўзбекистонликлар камайди: меҳнат мигрантлари сони 13,2 фоизга тушди

Шу билан бирга, Россиядан Ўзбекистонга пул ўтказмалари ҳажми 8,8 фоизга ошди.

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

60 км/соат ўрнига 201 км/соат: Бухорода Маlibu-2 ҳайдовчиси ушланди

Ҳайдовчи давлат рақамларини ўзбошимчалик билан ечиб, автомобиль салонига қўйган ва шаҳар ичида юқори тезликда ҳаракатланган.

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

С5+1 доирасидаги муҳим янгилик: Ўзбекистонда Google Pay ишга тушди

Янгилик С5+1 форматидаги тадбирлар доирасида эълон қилинди.

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

17 ёшли курьер билан можаро: ресторан ходими 5 суткага қамалди

Текширувда пиёдалар йўлагидан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳам аниқланиб, ёзги майдонча олиб ташланди.