Ўзбекистон

Ўзбекистонда жазирама сабаб электрга вақтинчалик чекловлар ўрнатилмоқда

Қашқадарё, Жиззах, Хоразм ва Тошкент вилоятларидан минглаб истеъмолчилар вақтинча электр таъминотидан узилган.

Ўзбекистонда жазирама сабаб электрга вақтинчалик чекловлар ўрнатилмоқда


Ўзбекистонда кузатилаётган аномал иссиқ ҳаво электр энергиясига бўлган талабни кескин оширди. Натижада мамлакат ягона энергетика тизимида электр истеъмоли ҳам, ишлаб чиқариш ҳажми ҳам тарихий рекорд даражага етди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги маълум қилди.


Вазирлик маълумотларига кўра, 2026 йил 16 июль куни суткалик электр энергияси истеъмоли 291 миллион кВт·соатни ташкил этиб, ёзги мавсум учун янги рекорд қайд этилди. Бу ўтган йил ёзида кузатилган энг юқори кўрсаткичдан 18,4 миллион кВт·соатга ёки 6,7 фоизга кўп. Шу куни суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми ҳам 295,4 миллион кВт·соатга етиб, янги рекорд ўрнатди. Таққослаш учун, 15 июль куни бу кўрсаткич 291,4 миллион кВт·соат бўлган.


Энергетика вазирлиги изоҳига кўра, юқори ҳарорат электр узатиш тармоқлари ва трансформатор ускуналарининг меъёридан ортиқ қизишига олиб келмоқда. Бунга минглаб кондиционерлар, совутгичлар ва бошқа электр жиҳозларининг бир вақтда ишлаши сабаб тармоқлардаги юклама янада ортмоқда. Натижада ускуналарнинг ишдан чиқиши ёки йирик авариялар юзага келиш хавфи кучаяди.


Шу сабабли энерготизим барқарорлигини сақлаш ва йирик носозликларнинг олдини олиш мақсадида диспетчерлик хизматлари айрим ҳудудларда қисқа муддатли мажбурий чекловларни жорий этмоқда. Вазирликнинг таъкидлашича, бундай чоралар электр қурилмаларининг куйиб кетиши ҳамда таъмирлаш ишлари бир неча кун давом этадиган йирик аварияларнинг олдини олиш учун зарур.


Маълум қилинишича, айрим ҳудудларда электр таъминоти 2 соатгача вақтинча чекланган. Жумладан, Қашқадарё вилоятининг Кўкдала ва Чироқчи туманларида 1 750 нафар истеъмолчи, Жиззах вилоятининг Шароф Рашидов ва Зомин туманларида 1 200 нафар истеъмолчи, Хоразм вилоятининг Шовот, Гурлан ва Қўшкўпир туманларида 1 300 нафар истеъмолчи, Тошкент вилоятининг Тошкент ва Зангиота туманларида 1 000 нафар истеъмолчи вақтинча электр таъминотидан узилган.

 

Вазирликнинг билдиришича, ҳудудларда туну кун ишлаётган махсус авария бригадалари электр тармоқларида юзага келаётган носозликларни имкон қадар қисқа муддатда бартараф этмоқда.


 Энергетика вазирлиги фуқароларни электр энергиясидан оқилона ва тежамкор фойдаланишга чақириб, зарурат бўлмаган ҳолларда электр жиҳозларини ўчириб туриш тизимдаги ортиқча юкламани камайтириш ва йирик узилишларнинг олдини олишга ёрдам беришини таъкидлади.

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева Тошкент архитектура-қурилиш университети фаолияти билан танишди

Саида Мирзиёева замонавий ва яшил шаҳарларни барпо этишда янги авлод архитекторлари, лойиҳачилари ва муҳандисларини тайёрлаш муҳимлигини таъкидлади.

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Газ захиралари кўпайтирилади: геологик-қидирув ишлари 5 баробарга оширилади

Президент Шавкат Мирзиёев нефть ва газ тармоғидаги йирик лойиҳалар билан танишди.

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Тошкентда 100 та ҳожатхона ташкил этилади: лойиҳага 140,4 млн сўм ажратилиши мумкин

Санитария-гигиена шохобчалари соддалаштирилган тартибда давлат-хусусий шериклик асосида ташкил этилади.

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

75 млн сўмлик жиноят иши: «Сирожиддин медиа» раҳбари қамалди

У фирибгарлик ва товламачилик моддалари бўйича айбдор деб топилган.

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Нобел – 2026: 3 нафар оптогенетика асосчилари мукофотланди

Уларнинг тадқиқотлари ёрдамида ёруғлик орқали нерв ҳужайраларини аниқ фаоллаштириш ёки фаолсизлантириш имкониятига эришилди.

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Ўзбекистонда Хитой университети филиали очилади

Таълим ўзбек, хитой ёки инглиз тилларида кундузги ва муқобил шаклларда олиб борилади.

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Шавкат Мирзиёев Осиё ўйинларида иштирок этган ўзбекистонлик спортчиларни табриклади

Миллий терма жамоа 21 та олтин, 25 та кумуш ва 24 та бронза медали билан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва Ҳиндистондан кейин бешинчи ўринни эгаллаганди.

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Ўзбекистонликлар учун Латвия визаси: чеклов таклиф қилинди

Бунга айрим ўзбекистонликларнинг мамлакат ҳудудида вояга етмаганларга қарши содир этган жиноятлари сабаб бўлган.

Ўзбекистонда жазирама сабаб электрга вақтинчалик чекловлар ўрнатилмоқда | Zamon.uz