Ўзбекистон

Жазирама сабаб Тошкентда минглаб истеъмолчилар электрсиз қолди

Олмазор, Чилонзор, Юнусобод, Сергели ва бошқа туманларда жами 8 250 истеъмолчининг электр таъминоти узилди.

Жазирама сабаб Тошкентда минглаб истеъмолчилар электрсиз қолди

 

Ҳаво ҳароратининг кескин кўтарилиши ҳамда электр тармоқларига тушаётган юкламанинг ортиши сабабли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилди.

 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, соат 14:30 ҳолатига Тошкент шаҳри ва вилоятидаги айрим электр узатиш тармоқлари ҳамда подстанцияларда техник носозликлар юзага келган.

 

Шу сабабли Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек, Сергели ва Зангиота туманларидаги жами 8 250 нафар истеъмолчининг электр таъминоти вақтинча узилган.

 

Ҳозирда махсус авария бригадалари томонидан носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларни электр энергияси билан қайта таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

 

Энергетика мутасаддилари юзага келган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўради.

 

Шунингдек, электр таъминотидаги режали ва фавқулодда узилишлар бўйича маълумотлар туман электр таъминоти корхоналари ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг расмий Телеграм каналлари орқали мунтазам эълон қилиб борилаётгани маълум қилинди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Жазирама сабаб Тошкентда минглаб истеъмолчилар электрсиз қолди | Zamon.uz