Жаҳон

Аномал иссиқ фонида электр истеъмоли рекорди янгиланди

Электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш ҳажми аввалги рекордлардан ҳам юқори бўлди.

Аномал иссиқ фонида электр истеъмоли рекорди янгиланди

 

Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 2026 йил 17 июль куни электр энергияси истеъмоли ва ишлаб чиқариш бўйича навбатдаги рекорд кўрсаткичлар қайд этилди.

 

Энергетика вазирлиги маълумотига кўра, суткалик электр энергияси истеъмоли 293,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, ўтган йил ёзги мавсумидаги энг юқори кўрсаткичдан 20,8 млн кВт·соатга ёки 7,6 фоизга юқори бўлган.

 

Шунингдек, суткалик электр энергияси ишлаб чиқариш ҳажми 296,1 млн кВт·соатни ташкил этиб, 16 июлда қайд этилган рекорддан 0,7 млн кВт·соатга (0,24 фоизга) ошган.

 

Кичик қувватли қуёш фотоэлектр станциялари ишлаб чиқарган энергия билан биргаликда 17 июль куни мамлакат бўйича жами 305 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилди. Бу аввалги кун кўрсаткичидан 9,6 млн кВт·соатга ёки 3,2 фоизга кўпдир.

 

Қайд этилишича, диспетчерлик хизматлари электр тармоқларидаги юклама ҳамда трансформатор ва бошқа ускуналарнинг техник ҳолатини реал вақт режимида доимий назорат қилмоқда. Зарурат туғилганда юкламани қайта тақсимлаш ва бошқа тезкор чоралар кўрилиб, технологик носозликлар ҳамда йирик узилишларнинг олди олинмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"