Ўзбекистон

Қарийб 1800 нафар тадбиркорнинг электр энергияси бўйича имтиёзи тикланди

Тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналаридан электр энергияси учун олдиндан тўлов ундириш амалиёти тўхтатилди.

Қарийб 1800 нафар тадбиркорнинг электр энергияси бўйича имтиёзи тикланди


Бизнес-омбудсман Наманган шаҳридаги «М.Г.» МЧЖ мурожаати асосида тўқимачилик ва тикув-трикотаж соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлик субъектларига қонунчиликда белгиланган имтиёзларнинг қўлланилиши юзасидан республика миқёсида ўрганиш ўтказди.


 
Маълум қилинишича, Президентнинг 2023 йил 10 январдаги ПФ–2-сон Фармонига мувофиқ, мазкур соҳада фаолият юритувчи тадбиркорлар учун электр энергияси истеъмоли бўйича бир ойлик олдиндан тўлов талаби бекор қилинган.


 
Бироқ ўрганиш давомида республиканинг кўплаб ҳудудларидаги корхоналарга нисбатан ушбу имтиёз амалда қўлланилмагани, улардан электр энергияси учун олдиндан тўлов ундириш амалиёти давом этаётгани аниқланган.


 
Шундан сўнг Бизнес-омбудсман девони томонидан тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини тиклаш ҳамда ноқонуний ундирувларни бекор қилиш юзасидан тегишли хулоса киритилган.


 
Натижада 1 798 та тадбиркорлик субъектига нисбатан қонуний имтиёзлар қайта қўлланилди. Шунингдек, 84,7 миллиард сўм миқдоридаги асоссиз ҳисобланган маблағ ҳисобдан чиқарилди.


 
Бундан ташқари, тўқимачилик ва тикув-трикотаж корхоналаридан электр энергияси учун бир ойлик олдиндан тўлов ундириш амалиёти тўхтатилди.


 
Ўрганиш якунларига кўра, тадбиркорларга белгиланган имтиёзларни қўлламаган 109 нафар мансабдор шахсга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 241⁶-моддаси асосида маъмурий баённомалар расмийлаштирилди ва уларнинг жавобгарлиги масаласи кўриб чиқилди.

custom img

2025 йилда коррупцион жиноятлар энг кўп Андижонда аниқланган — сенатор

Ўтган йилда Ўзбекистонда коррупцияга оид жиноятлар бўйича 7 517 киши жавобгарликка тортилган.

custom img

Ўзбекистонда давлат ташкилотлари серверларига киберҳужум уюштирилгани аниқланди

UzCERT ҳужумлар оқибатида айрим тизимлардаги маълумотлар шифрланганини маълум қилиб, ташкилотларни зудлик билан киберхавфсизлик чораларини кучайтиришга чақирди.

custom img

Сирдарёда Captiva ва юк машинаси тўқнашиб, уч киши ҳалок бўлди

Юк машинаси қайрилиб олаётганда ўзи билан бир йўналишдаги Captiva билан тўқнашган.

custom img

Сурхондарёда фуқаронинг уйи нега бузиб ташланди?

Деновда фуқаронинг уйи огоҳлантиришсиз бузилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Вилоят МИБ ҳолатга ойдинлик киритди.

custom img

Хивада “Қовун сайли – 2026” халқаро фестивали бошланди

Ичан қалъа ва “Арда Хива” мажмуасида ўтаётган тадбирда Хоразмнинг қовунчилик анъаналари, миллий таомлар, ҳунармандчилик, фольклор, мусиқа ва гастрономик маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

custom img

Андижон вилоятида тонгда зилзила бўлди

Зилзила эпицентри Марҳамат тумани бўлган. У ерда ер силкиниши 2–3 баллни ташкил этган.

custom img

Президент “Янги Ўзбекистон бунёдкорлари” танлови ғолибларини табриклади

Танловнинг уч босқичида 124 мингдан зиёд ёш иштирок этиб, якунда 10 та касб йўналиши бўйича 120 нафар ғолиб ва совриндор аниқланди.

custom img

Ўзбекистонда риэлторлик фаолияти қонун билан тартибга солинди

Янги тартибга кўра, риэлторлар махсус ўқитиш ва малака имтиҳонидан ўтиб, сертификат олиши, ташкилотлар эса Ягона реестрга киритилиши керак бўлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"