Жаҳон

Белгия босиб олинган Фаластин ерларида ишлаб чиқарилган Исроил маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади

Испания, Нидерландия, Словения ва Ирландия ҳам шундай чекловлар жорий этган эди.

Белгия босиб олинган Фаластин ерларида ишлаб чиқарилган Исроил маҳсулотларини импорт қилишни тақиқлади

Белгия федерал ҳукумати босиб олинган Фаластин ҳудудларидаги Исроил манзилгоҳларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларни мамлакатга олиб киришни тақиқлашни маъқуллади. Бу ҳақда Al Jazeera хабар берди.

 

Қайд этилишича, қарор ҳукуматнинг ёзги таътил олдидан ўтказилган сўнгги Вазирлар Маҳкамаси йиғилишида қабул қилинган. Мазкур тақиқ Исроилнинг Ғазодаги ҳарбий амалиётлари фонида Белгия ҳукумати ўтган йили берган ваъдасининг бажарилиши сифатида баҳоланмоқда.

 

Белгия ташқи ишлар вазири Максим Прево аввалроқ Брюсселда ўтган йиғилишда Европа Иттифоқи бўйлаб ҳам шундай тақиқ жорий этишга чақирган. Бироқ аъзо давлатлар бу масалада ҳозирча ягона қарорга кела олмаган.

 

Жорий йилда Global Echo Litigation Center томонидан ўтказилган тергов давомида Исроилдан Европага экспорт қилинган 30 мингдан ортиқ ҳужжат таҳлил қилинган. Унда Ғарбий Соҳил ва Голан тепаликларидаги Исроил манзилгоҳларида етиштирилган маҳсулотлар кўпинча Исроилда ишлаб чиқарилган маҳсулот сифатида расмийлаштирилгани аниқланган.

 

Белгия бу борада мустақил чоралар кўрган Европа давлатлари қаторига қўшилди. Аввалроқ Испания, Нидерландия, Словения ва Ирландия ҳам Исроил манзилгоҳларида ишлаб чиқарилган маҳсулотларга нисбатан чекловлар жорий этган эди.

 

Собиқ Европа амалдорлари эса Европа Иттифоқини ушбу масалада умумий тақиқ жорий этишга чақириб, алоҳида давлатлар қабул қилаётган қарорлар ягона иттифоқ сиёсатисиз чекланган самара беришини таъкидлаган.

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Истанбулдаги сув тошқинлари: саккиз киши ҳалок бўлди

Расмийларга табиий офат етказган моддий зарар юзасидан қарийб 20 мингта мурожаат келиб тушган.

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Дунёда озиқ-овқат қимматлашади: нархлар 2027 йилгача ошиши кутилмоқда

Денгиз орқали юк ташишдаги узилишлар, урушлар ва қурғоқчилик глобал озиқ-овқат нархларининг ошишига сабаб бўлмоқда.

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Яқин Шарқда вазият кескинлашиши мумкин: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

Фуқароларга транспортдаги эҳтимолий узилишлар ва рейслар бекор қилинишини ҳисобга олиш тавсия этилди.

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

“Бундан ҳам кучли зарбалар оласиз” — Нетаняху

Исроил Бош вазири мамлакат душманларига янада кучли зарбалар берилиши мумкинлигини билдирди.

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

“Можаронинг марказида Донбасс масаласи турибди” — Рубио

АҚШ Давлат котиби Украинадаги урушни тугатиш бўйича келишувга эришиш қийинлигича қолаётганини билдирди.

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Рамазон қачон бошланади? Қирғизистон ва Қозоғистон дастлабки санани эълон қилди

Саналар янги ойнинг кўринишига қараб бир кунга олдинга ёки кейинга сурилиши мумкин.

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

“Бизнинг ҳам тугалланмаган ишларимиз бор”: Эрон АҚШни огоҳлантирди

Ароқчи Нетаняхуни АҚШни Эрон билан янги урушга тортишга уринаётганликда айблади.

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

Пекин қариб бормоқда: 2035 йилга келиб аҳолининг учдан бири 60 ёшдан ошади

2025 йил охирида шаҳарда бу ёш гуруҳига мансуб 5,29 миллион киши яшаган.