Жаҳон

Мужтабо Хоманаийнинг илк халқаро мулоқоти Путин билан бўлиши мумкин — ТАСС

Эрон манбаси Эроннинг олий раҳбари ва Россия президенти ўртасида яқин вақт ичида телефон суҳбати ёки учрашув ўтказилиши эҳтимолини билдирди.

Мужтабо Хоманаийнинг илк халқаро мулоқоти Путин билан бўлиши мумкин — ТАСС

 

Эроннинг янги олий раҳбари Мужтабо Хоманаийнинг биринчи халқаро алоқаси Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот ёки шахсий учрашув бўлиши мумкин. Бу ҳақда ТАСС агентлиги эронлик манбага таяниб хабар берди.

 

Манба Россияни Эроннинг яқин ҳамкорларидан бири, Владимир Путинни эса Ислом Республикасининг яқин дўсти сифатида таърифлаган.

 

“Эҳтимол, биринчи телефон қўнғироғи ва биринчи учрашув Президент Владимир Путин билан бўлади”, — деган агентлик суҳбатдоши.

 

Шунингдек, унинг сўзларига кўра, мамлакатдаги ҳарбий вазият ва хавфсизлик билан боғлиқ омиллар сабаб Мужтабо Хоманаий ҳозирча омма олдида кўринмаяпти.

 

Аввалроқ айрим нашрларда Мужтабо Хоманаий соғлиғи билан боғлиқ турли хабарлар тарқалган эди. Бироқ Эроннинг Россиядаги элчиси Козим Жалолий бу маълумотларни рад этиб, Хоманаий тирик ва соғлом эканини билдирган.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"