Президент Давлат хавфсизлик хизмати раҳбари Алишер Усмонов ишдан ҳайдалди
У ушбу лавозимда 2020 йил декабридан бери ишлаб келган.

Президент Давлат хавфсизлик хизмати (ПДХХ) раҳбари Алишер Усмонов эгаллаб турган лавозимидан озод этилди.
Алишер Усмонов мазкур лавозимда 2020 йил декабрь ойидан буён фаолият юритиб келаётган эди.
У Президент Давлат хавфсизлик хизматига раҳбар этиб тайинланишидан аввал узоқ йиллар давомида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва хавфсизлик органларида фаолият олиб борган. Жумладан, Давлат хавфсизлик хизмати раиси ўринбосари лавозимида ишлаган.
Шунингдек, Ички ишлар вазирлиги тизимида ҳам масъул вазифаларда фаолият юритган. Хусусан, Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси Тергов бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.
Давлат хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш йўлидаги хизматлари учун 2007 йилда II даражали «Шон-шараф» ордени билан тақдирланган.








