Ўзбекистон

Президент фуқароларнинг ижтимоий реестрга киритиш бўйича аризаси асоссиз рад этилганини танқид қилди

Бундай ҳолатлар, айниқса, Бўстон, Олтинкўл, Ховос, Тошлоқ, Шароф Рашидов, Учқудуқ ва Деҳқонобод туманларида кўп учраётгани қайд этилди.

Президент фуқароларнинг ижтимоий реестрга киритиш бўйича аризаси асоссиз рад этилганини танқид қилди

Президент Шавкат Мирзиёев 16 июль куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида жойларда эҳтиёжманд оилаларни ижтимоий реестрга киритишни асоссиз рад этиш ва уларни сунъий равишда реестрдан чиқариш ҳолатлари кузатилаётганини танқид қилди.

 

Давлат раҳбарининг таъкидлашича, 184 та маҳаллада бир ой ичида фуқаролардан келган 2 мингта аризанинг барчаси асоссиз рад этилган. Оқибатда эҳтиёжманд оилалар ижтимоий ёрдам, фарзандларини боғча ва тўгаракларга жойлаштириш каби кафолатланган хизматлардан фойдалана олмаган.

 

Бундай ҳолатлар, айниқса, Бўстон, Олтинкўл, Ховос, Тошлоқ, Шароф Рашидов, Учқудуқ ва Деҳқонобод туманларида кўп учраётгани қайд этилди.

 

Шунингдек, йил бошидан буён ижтимоий реестрга киритиш масаласида Президент виртуал қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар сони 30 мингдан 46 мингтагача, яъни 1,5 баробарга ошгани маълум қилинди.

 

Йиғилишда Бош прокуратурага ижтимоий реестрнинг тўғри юритилиши устидан қатъий назорат ўрнатиш, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Шаҳноза Мирзиёевага эса реестрнинг ҳаққонийлиги юзасидан президентга мунтазам ахборот бериб бориш вазифаси юклатилди.

 

Бундан ташқари, мутасаддилар олдига йил якунигача ногиронликни эрта аниқлаш, уй-жойларни мослаштириш, ижтимоий уйга жойлаштириш каби 25 турдаги ижтимоий хизматни маҳаллалар даражасига тушириш топширилди.

 

Уч ой ичида деменция ва ақлий заифлиги бўлган шахслар учун 250 та маҳаллада кундузги ва уйда парвариш хизматлари ҳамда “Мадад” уйлари, 75 та маҳаллада эса ўзгалар парваришига муҳтож кексалар учун “Фаол ҳаёт” дастури йўлга қўйилиши режалаштирилган. Шунингдек, қаровсиз қолган ва зўравонликка учраган болалар учун “Қўллаб-қувватлаш марказ”лари ташкил этилади.

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

Ноқонуний суюлтирилган газ савдоси: 3 мингдан ортиқ газ баллони олиб қўйилди

120 дан ортиқ ҳолатнинг 39 тасига газ таъминоти идоралари ходимларининг алоқадорлиги қайд этилди.

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Ўзбекистонда айрим хизматларда қоғоз ҳужжат талаб қилинмайди: 33 та идоравий ҳужжат ўзгартирилди

Эндиликда банклар, нотариал идоралар, аэропортлар ва бошқа ташкилотларда айрим ҳужжатларнинг электрон шаклидан фойдаланиш мумкин.

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Самарқанддаги саммит доирасида «IMKON» марказининг очилиш маросими ҳам бўлиб ўтди

Марказ 2 ёшдан 18 ёшгача бўлган болаларга индивидуал эҳтиёжларидан келиб чиқиб, таълим ва реабилитация хизматларини кўрсатади.

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

Глобал миқёсдаги натижалар эътирофи: Зироат Мирзиёевага топширилган ЖССТ мукофоти кимларга берилади?

WHO Director-General’s Award — Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Бош директорининг глобал соғлиқни сақлаш соҳасидаги нуфузли халқаро мукофоти.

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Миллий сертификат имтиҳонларига рўйхатдан ўтишда чеклов: сенатор сўрови юборилди

Ҳудудлар бўйича имтиҳон ўринларини тақсимлаш мезонлари ва талаб юқори бўлган жойларда қўшимча имкониятлар яратиш масаласига изоҳ бериш сўралган.

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

“Болалар — келажагимиз” деган қарашнинг ўзи етарли эмас — Шаҳноза Мирзиёева

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директорининг биринчи ўринбосари болалар фаровонлигини таъминлаш учун ҳукуматлар, бизнес вакиллари, фуқаролик жамияти ва халқаро ташкилотлар ҳамкорлигини кучайтириш зарурлигини қайд этди.

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

“Малика” бозорида қувлашмачоқ: қидирувдаги эркак қочаётганида машинага урилиб кетди

Фуқаро автомобилга урилганига қарамай, ҳаракатини давом эттирган, бироқ ички ишлар ходимлари томонидан қўлга олинган.

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Метродаги “пробка”: “Пахтакор”даги тирбандликка изоҳ берилди

Йўловчилар тўпланишини камайтириш учун поездлар ҳаракати интервалларини қисқартириш чоралари кўрилмоқда.