Ўзбекистон

Тошкентда солиқ қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Маълум бўлишича, МЧЖнинг банкдан 14 млн сўм солиқ қарзи бўлган.

Тошкентда солиқ қарзи сабаб кўчмас мулк хатланди

Мажбурий ижро бюросининг Юнусобод туман бўлими иш юритувида Юнусобод туман давлат солиқ инспекциясининг 2026 йил 13 февралдаги қарорига асосан қарздор «G.W.S.» МЧЖдан давлат фойдасига 14 380 611,81 сўм солиқ қарздорлигини ундириш тўғрисидаги ижро иши юритилмоқда.

 

Ижро ҳужжати қонун талабларига мувофиқ ижрога қабул қилиниб, қарздорга қарздорликни ихтиёрий равишда қоплаш учун муддат берилди. Бироқ белгиланган муддатда қарздорлик тўланмаган. Оқибатда қонун талабларига асосан банк ҳисоб рақамлари ҳамда кўчмас мулкига тақиқ ўрнатилди.

 

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида 2026 йил 26 июнь куни холислар иштирокида қарздорга тегишли Юнусобод тумани, Буюк Турон МФЙдаги уй манзилида жойлашган кўчмас мулк хатланди.

 

Айни пайтда хатланган мол-мулкни баҳолаш ва электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш чоралари кўрилмоқда.

 

custom img

1,293 млрд сўмлик заргарлик буюмлари: “Дубай–Тошкент” рейсида ноқонуний юк аниқланди

Ўзбекистонга кириб келган фуқаронинг юкидан декларацияда кўрсатилмаган 921,37 грамм заргарлик буюмлари ва 3 дона олтин қуйма топилган.

custom img

18 млн дан ортиқ фирибгарлик операцияси: банкларда 461 млрд сўмлик маблағ чиқиб кетишининг олди олинди

Банклардаги антифрод тизимларининг 6 ойлик натижалари эълон қилинди.

custom img

Омонатдаги пулни ўзлаштириш: Тошкентда банк масъулларига жиноят иши қўзғатилди

Тижорат банки масъуллари фуқаро номидан қалбаки ҳужжатлар расмийлаштириб, унинг омонатидаги 300 минг долларни ўзлаштирган.

custom img

25 ва 50 фоиз: талабалар учун контракт тўлаш муддати узайтирилди

Қўшимча муддат бакалавриат ва магистратурага тавсия этилган абитуриентлар, ўқиши кўчирилган ёки кўчириб тикланган ҳамда қайта тикланган талабаларга тегишли.

custom img

5 миллиард сўмлик зарар: халқаро қидирувдаги шахс Туркияда қўлга олинди

Мазкур шахс ажратилган кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганликда гумон қилинмоқда.

custom img

Банкларда 461 млрд сўмлик фирибгарликнинг олди олинди: 18 миллиондан ортиқ операция чекланди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки 6 ойида зарарли дастур аниқлангани сабаб 1,28 миллионта қурилмада банк иловаларидан фойдаланиш чекланган.

custom img

Ангренда бемор «пробасиз» укол ортидан комага тушдими? Ҳолат юзасидан текширув бошланди

Текширув якунлари асосида ҳолатга ҳуқуқий ва тиббий жиҳатдан баҳо берилиши маълум қилинди.

custom img

«Чиқарилган ҳукмдан озгина норозиман»: тайинланган жазо юзасидан суд муносабат билдирди

Тошкент шаҳар суди ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган судланувчига 2,4 йиллик жазо берилгани юзасидан изоҳ берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"