Жаҳон

Трамп Канадага янги божлар билан таҳдид қилди

АҚШ президенти Оттавани ўрмонларни етарли даражада бошқармаётганликда айблаб, ёнғинли вазиятларни “бепарволик” деб баҳолади.

Трамп Канадага янги божлар билан таҳдид қилди


 
АҚШ президенти Доналд Трамп Канададаги ўрмон ёнғинлари оқибатида юзага келаётган тутун АҚШнинг кўплаб штатларига тарқалаётгани учун Канада маҳсулотларига нисбатан божларни янада ошириш билан таҳдид қилди. У бу ҳақда ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғидаги саҳифасида баёнот берди.


 
Трампнинг таъкидлашича, Канададан кириб келаётган тутун АҚШ аҳолиси саломатлиги ва иқтисодиётига миллиардлаб доллар зарар етказмоқда. У Оттавани ўрмонларни етарли даражада бошқармаётганликда айблаб, вазиятни «бепарволик» деб баҳолади. Президентнинг айтишича, ушбу зарар харажатлари Канада маҳсулотларига нисбатан амалда қўлланаётган божлар миқдорига қўшилиши керак.


 
Сўнгги ҳафталарда Канаданинг, айниқса Онтарио провинциясидаги йирик ўрмон ёнғинлари натижасида ҳосил бўлган тутун АҚШнинг Ўрта Ғарб ва Шимоли-шарқий штатларигача етиб борган. Чикаго, Детройт, Нью-Йорк ва бошқа йирик шаҳарларда ҳаво сифати кескин ёмонлашиб, аҳоли учун соғлиқ бўйича огоҳлантиришлар эълон қилинган.


 
Бироқ, Канада ҳукумати Трампнинг айбловларини рад этди. Фавқулодда вазиятлар вазири Элеанор Олсзевски мамлакат ўрмонларни муҳофаза қилиш ва ёнғинларга қарши курашга 12 миллиард Канада долларидан ортиқ маблағ йўналтирганини билдириб, АҚШ ва Канада ўртасидаги ҳамкорлик давом этаётганини таъкидлаган. Онтарио ҳукумати эса ёнғинларга қарши курашиш имкониятларини кучайтириш мақсадида 11 та янги самолёт харид қилинишини эълон қилган.


 
Мутахассисларнинг фикрича, Канада ва АҚШда сўнгги йилларда ўрмон ёнғинларининг кўпайишига иқлим ўзгариши, юқори ҳарорат ва қурғоқчилик асосий омиллардан бири бўлмоқда. Жорий йилда Онтарио провинциясида 650 минг акрдан ортиқ ҳудуд ёниб кетган, минглаб одамлар хавфсиз ҳудудларга эвакуация қилинган. Шу билан бирга, АҚШнинг ўзида ҳам 2026 йил бошидан буён 1,5 миллион гектардан ортиқ майдон ўрмон ёнғинлари оқибатида зарар кўрган.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.