Ўзбекистон

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси якунланди

Ўзбекистон терма жамоаси мусобақани 1 та олтин ва 3 та кумуш медаль билан тамомлади.

Тошкентда 58-Халқаро кимё олимпиадаси якунланди

19 июнь куни Тошкент шаҳрида 58-Халқаро кимё олимпиадасининг тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилган тўрт нафар ўқувчининг барчаси совриндорлар қаторидан жой олди. Бу ҳақда Zamon.uz мухбири хабар берди.

 

Якуний натижаларга кўра, Райҳона Туймуродова олтин медални қўлга киритди. Жасур Мустафоев, Азизмуҳаммад Ҳафизов ҳамда Миржалол Ҳомиджонов эса кумуш медаль билан тақдирланди.

 

Ўзбекистон тарихда илк бор мазкур нуфузли халқаро фан олимпиадасига мезбонлик қилди. Мусобақада дунёнинг 90 дан ортиқ давлатидан иқтидорли ўқувчилар иштирок этиб, назарий ва амалий босқичларда ўз билимларини синовдан ўтказди.

 

Халқаро кимё олимпиадаси дунёдаги энг нуфузли фан мусобақаларидан бири ҳисобланади. Унда ҳар бир мамлакатдан тўрт нафаргача ўқувчи қатнашади. Иштирокчилар беш соатлик назарий ҳамда беш соатлик лаборатория-амалий имтиҳонларда мураккаб кимёвий масалаларни ечиш бўйича беллашади.

 

Маълумот учун, Президентнинг 2024 йил 30-сентабрдаги тегишли қарорига мувофиқ, нуфузли халқаро фан олимпиадаларида медаль қўлга киритган ўзбекистонлик иштирокчилар пул мукофоти билан тақдирланади. Мазкур тартибга кўра, олтин медаль соҳибига 1 миллиард 30 миллион сўм, кумуш медаль соҳибига 618 миллион сўм, бронза медаль соҳибига эса 412 миллион сўм мукофот берилади.

 

Шунингдек, олтин медаль совриндорининг устозига 185,4 миллион сўм, кумуш медаль совриндорининг устозига 103 миллион сўм, бронза медаль совриндорининг устозига эса 61,8 миллион сўм пул мукофоти тўланади.

 

Ўзбекистон терма жамоасининг натижаларидан келиб чиқиб, ўқувчилар учун ажратиладиган жами мукофот пули 2 миллиард 884 миллион сўмни ташкил этади. Уларни тайёрлаган устозларга эса жами 494,4 миллион сўм миқдорида мукофот берилади. Бундан ташқари, ғолибларни халқаро олимпиадага тайёрлаган ўқитувчиларнинг малака тоифаси бир поғона оширилиши белгиланган.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"