Ўзбекистон

Аномал иссиқда ҳашар ва жамоавий ишларни ўтказмаслик талаб этилди

Давлат меҳнат инспекцияси жазирама даврида ходимларни ичимлик суви, сояли дам олиш жойлари ва биринчи тиббий ёрдам воситалари билан таъминлаш мажбурий эканини эслатди.

Аномал иссиқда ҳашар ва жамоавий ишларни ўтказмаслик талаб этилди

 

Давлат меҳнат инспекцияси республикада кузатилаётган аномал иссиқ об-ҳаво муносабати билан барча ҳокимликларга ходимларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш бўйича махсус кўрсатма юборди.

 

Маълум қилинишича, очиқ ҳавода юқори ҳарорат шароитида узоқ вақт ишлаш иссиқ уриши, организмнинг сувсизланиши, юрак-қон томир ҳамда асаб тизими фаолиятининг бузилиши каби оғир оқибатларга олиб келиши мумкин.

 

Ўзбекистон Меҳнат кодексининг 359-моддаси ҳамда амалдаги санитария қоидаларига мувофиқ, йилнинг иссиқ даврида очиқ ҳудудларда ҳаво ҳарорати 36°С ва ундан юқори бўлса, бу ўта хавфли (экстремал) меҳнат шароити ҳисобланади.

 

Шу муносабат билан Давлат меҳнат инспекцияси:

  • 10:00–17:00 оралиғида очиқ ҳудудларда ҳашарлар, оммавий меҳнат тадбирлари ва бошқа жамоавий ишларни ташкил этмаслик;

  • зарур ишларни имкон қадар соат 10:00 гача ёки 17:00 дан кейин бажариш;

  • кечиктириб бўлмайдиган ишларда меҳнат ва дам олишнинг махсус режимини жорий этиш, иш вақтини қисқартириш ҳамда ходимларни ичимлик суви, сояли дам олиш жойлари, шахсий ҳимоя ва биринчи тиббий ёрдам воситалари билан таъминлашни талаб қилди.

 

Шунингдек, юқори ҳарорат шароитида ишлаётган ходимларнинг соғлиғи устидан доимий назорат ўрнатиш, аҳволи ёмонлашган тақдирда уларни дарҳол ишдан озод қилиш ва зарур тиббий ёрдам кўрсатиш лозимлиги таъкидланди.

 

Давлат меҳнат инспекцияси меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузиш ҳамда ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирувчи меҳнат шароитларини яратиш қонунчиликка мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлишини эслатди.

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Туркияда икки қидирувдаги шахс ушланди: бири 9 йилдан бери қочиб юрган

Икки фуқаро белгиланган тартибда Ўзбекистоннинг ваколатли органларига топширилди.

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Пахта терими пули вақтида тўланмаган: теримчиларга қарийб 9 млрд ундириб берилди

Давлат меҳнат инспекцияси ҳудудларда мониторинг ўтказди.

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр ва газ учун компенсация: 470 минг оилани қамраб олиш режалаштирилмоқда

Электр энергияси ва газ бўйича базавий меъёрдан ортиқ истеъмоли харажатларининг бир қисмини қоплаш муддатини 2028 йил 1 апрелгача узайтириш таклиф қилинди.

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

Самарқандда 2 мингта машина жарима майдончасига жойлаштирилди

МИБ ҳамда ЙҲХБ ҳамкорлигида ўтказилган қўшма рейдлар давомида 9 ойда 2 152 та автотранспорт воситалари вақтиналик сақлаш учун жарима майдончасига қўйилган, шундан 1 856 таси жарималарни тўлаганлиги сабабли жарима майдончасидан чиқарилган.

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Алимент ўрнига уй-жой ва “NEXIA 3”: Тошкентда ота фарзандлари таъминотини олдиндан таъминлади

Ҳозирги кунда мазкур ижро ҳужжатида белгиланган мажбуриятлар тўлиқ бажарилганлиги муносабати билан ижро иши қонуннинг 37-моддасига асосан тамомланган.

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Тошкентда МИБ орқали кечиктирилган иш ҳақи ундирилди

Ижро ҳаракатлари натижасида қарздор томонидан ундирувчи собиқ ходим фойдасига жами 195 млн сўм тўлиқ тўлаб берилди.

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Тошкентда ота 190 млн алиментни олдиндан тўлади

Шу тариқа уч нафар фарзанднинг таъминоти кафолатланди.

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Тошкент вилоятида кредит қарзи сабаб Volkswagen хатланди

Маълум бўлишича, фуқаро 843 млн  қарзига бепарво муносабатда бўлган.

Аномал иссиқда ҳашар ва жамоавий ишларни ўтказмаслик талаб этилди | Zamon.uz