Жаҳон

АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттиришга тайёр — Рубио

АҚШ Давлат котиби дипломатик уринишлар самара бермаса, бунинг оқибатлари Эрон учун оғир бўлиши мумкинлигини айтди.

АҚШ Эрон билан музокараларни давом эттиришга тайёр — Рубио

 

АҚШ Давлат котиби Марко Рубио Вашингтон маъмурияти Эрон билан юзага келган зиддиятни дипломатик йўл билан ҳал қилиш тарафдори эканини маълум қилди. Бу ҳақда СNN хабар берди.

 

Унинг айтишича, АҚШ аввал ҳам Теҳрон билан музокаралар орқали келишувга эришишга уринган ва бу йўналишдаги саъй-ҳаракатларини давом эттиради.

 

“Қўшма Штатлар ҳар доим дипломатик ечимга тайёр. Биз бунга Эрон билан бир неча бор эришишга ҳаракат қилдик ва бундан кейин ҳам ҳаракат қиламиз. Агар музокаралар учун эшик очиқ бўлса, биз бунга тайёрмиз”, — деган Рубио.

 

Давлат котиби ҳар қандай келишув самимий бўлиши ва томонлар уни бажаришга тайёр бўлиши кераклигини таъкидлаган.

 

Шунингдек, Рубио дипломатик уринишлар натижа бермаса, бунинг оқибатлари Эрон учун салбий бўлиши мумкинлигини билдириб, мамлакат иқтисодиёти аллақачон жиддий босим остида эканини қайд этган.

 

Бундан ташқари, АҚШ Давлат котиби Эронни Ҳормуз бўғозидаги кемаларга ракета ва дронлар ёрдамида уюштирилган ҳужумлар учун танқид қилди.

custom img

5 млрд доллар ажратилади: АҚШ Яқин Шарқ энергетикасини тиклашни таклиф қилди

Умумий қиймати 10 млрд долларга етиши мумкин бўлган фонд Ҳурмуз бўғозига нефт ва газ ташишда қарамликни камайтирувчи инфратузилмани ривожлантиришга ҳам йўналтирилади.

custom img

Генераллар ҳам қутула олмади: Хитойда икки юқори мартабали ҳарбий ҳайдалди

Генераллар партияга садоқатсизлик, гуруҳбозлик, мансаб ваколатларини суиистеъмол қилиш ва коррупцияда айбланган.

custom img

Янги чеклов: АҚШ Эрон авиакомпанияларининг дунё бўйлаб парвозларини тўхтатмоқчи

Эрон авиакомпанияларига хизмат кўрсатадиган хорижий аэропорт ва компаниялар АҚШ санкцияларига дуч келиши ҳамда доллар тизимидан узилиши мумкин.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"