Ўзбекистон

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотин 5 йилга қамалди

Айбланувчиларнинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушадиган маблағ қарзларни ёпиш ва Туркияга ишлаш учун кетишга сарфланиши режалаштирилган эди.

Фарғонада янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотин 5 йилга қамалди

 

Фарғона шаҳрида янги туғилган чақалоғини сотишга уринган эр-хотинга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди.

 

Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида кўриб чиқилган иш материалларига кўра, айбланувчилар 2024 йил октабр ойида танишиб, никоҳни расмийлаштирмасдан бирга яшай бошлаган. 2025 йил октабр ойида эса уларнинг ўғил фарзанди дунёга келган.

 

Судда аёл чақалоқни сотишга молиявий қийинчиликлар сабаб рози бўлганини маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, болани сотишдан тушадиган маблағ ўзининг қарзларини, турмуш ўртоғининг кредитларини ёпиш ҳамда Туркияга ишлаш учун бориш харажатларига сарфланиши режалаштирилган.

 

Шунингдек, аёл дастлаб болани сотишга рози бўлмаганини, бироқ таниши фарзанд "яхши шароитда тарбия топиши"ни айтгач, бу фикрга кўнганини билдирган. Судланувчининг айтишича, турмуш ўртоғи режа ҳақида фақат битим амалга ошириладиган куни хабардор бўлган. Шу сабаб улар ўртасида жанжал юзага келган, аммо кейинчалик эркак ҳам болани сотишга ёрдам беришга рози бўлган. Уларнинг режасига кўра, ушбу воқеадан сўнг ажрашиш ҳам кўзда тутилган.

 

Суд ҳукмига кўра, ҳар икки судланувчи Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан айбдор деб топилиб, 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилди.

 

Шунингдек, суд чақалоқнинг кейинги тақдирини ҳал этиш масаласини Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ҳамда Қўқон шаҳри ҳокимлиги ҳузуридаги Болаларни ҳимоя қилиш бўлимига топширди.

custom img

Ўзбекистонда ичимлик суви таъминоти 90 фоизга етказилади

Бундан ташқари шаҳарларда канализация хизматлари қамрови 80 фоизга етказилади. Бунинг учун қўшимча 1,3 миллиард доллар инвестиция жалб этилади.

custom img

Ўзбекистон Президенти Беларус делегациясини қабул қилди

Икки мамлакат ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

custom img

Аномал иссиқ автобуслардаги кондиционерлар самарадорлигига таъсир қилмоқда — "Тошшаҳартрансхизмат"

"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобуслардаги совитиш тизимлари юзасидан билдирилаётган эътирозларга муносабат билдириб, айрим автобусларда кондиционер мавжуд эмаслигини маълум қилди.

custom img

Жиззахда уч нафар вояга етмаган қиз ҳовузда чўкиб, вафот этди

Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув олиб борилмоқда.

custom img

Бухородан глобал майдонга қадар. Миршод Шакиров қандай қилиб мамлакатлар ва бизнеслар ўртасида кўприк қурмоқда?

Бухорода туғилиб, Тошкентда таҳсил олган, профессионал фаолиятининг муҳим босқичини Нью-Йоркдаги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош қароргоҳида бошлаган Миршод Шакиров глобал майдонда фаолият юритаётган ўзбекистонликлардан.

custom img

“Райҳон” миллий таомлар ресторани эгаси 8 йилга қамалди

У Жиноят кодексининг иккита моддаси бўйича жавобгарликка тортилган.

custom img

Ўзбекистонда аномал иссиқ ортга чекинмоқда

Ҳафта ўрталаридан мамлакатнинг кўп қисмида кундузги ҳарорат 30–35 даражагача тушиши кутилмоқда.

custom img

Ўзбекистоннинг 4 та вилоятида сел хавфи эълон қилинди

Кутилаётган ёмғирлар сабаб тоғолди ҳудудларида сел-сув тошқинлари ҳамда айрим жойларда сув тўпланиши эҳтимоли мавжуд.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"