Жаҳон

Перуда юз берган кетма-кет зилзилалар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди

Табиий офатдан зарар кўрган 300 га яқин аҳоли вақтинчалик чодирларга жойлаштирилган.

Перуда юз берган кетма-кет зилзилалар оқибатида камида олти киши ҳалок бўлди


 
Перунинг Жунин вилоятидаги Чупака провинциясида 19 июлга ўтар кечаси кетма-кет икки зилзила содир бўлган. Перу Миллий сейсмология маркази маълумотига кўра, биринчи зилзила 5,1 магнитудада ва 24 километр чуқурликда, иккинчиси эса 3,7 магнитудада ҳамда 18 километр чуқурликда қайд этилган. Аввалроқ Европа-Ўрта ер денгизи сейсмология маркази дастлабки зилзиланинг магнитудасини 5,6 деб баҳолаган.


 
Зилзила эпицентри мамлакат пойтахти Лимадан қарийб 300 километр шарқда жойлашган тоғли ҳудудга тўғри келган. Энг катта талафот Чупака провинциясидаги Пумпуня ва Чонгос Бажо аҳоли пунктларида кузатилган. Ушбу ҳудудларда уйларнинг аксарияти хом ғиштдан қурилгани сабабли кучли силкинишлар оқибатида кўплаб бинолар қулаб тушган ёки жиддий зарар кўрган.


 
Расмий маълумотларга кўра, табиий офат оқибатида камида олти киши ҳалок бўлган, яна 21 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. Фавқулодда вазиятлар хизмати айрим ҳудудларда вайроналар остида одамлар қолган бўлиши мумкинлигини билдириб, қидирув-қутқарув ишлари давом эттирилаётганини маълум қилган. Бедарак йўқолганлар сонига аниқлик киритиш ишлари ҳам олиб борилмоқда.


 
Зилзила натижасида камида 48 та турар жой бутунлай вайрон бўлган, яна 18 та уй жиддий шикастланган. Табиий офатдан зарар кўрган 300 га яқин аҳоли вақтинчалик чодирларга жойлаштирилган. Айрим оилалар уйларига қайтиш хавфли экани сабаб очиқ майдонларда тунашга мажбур бўлган.


 
Маҳаллий ҳокимият вакилларининг билдиришича, зилзила нафақат турар жойларга, балки тарихий ва диний обидаларга ҳам зарар етказган. Жумладан, Чонгос Бажодаги XVI асрда барпо этилган Сантиаго де Леoн черкови ва монастири қисман қулаб тушган. Шунингдек, айрим йўллар ва инфратузилма объектларида ҳам шикастланишлар қайд этилган.


 
Ҳодисадан сўнг воқеа жойига қутқарувчилар, ўт ўчирувчилар, полиция ва ҳарбий хизматчилар сафарбар этилган. Махсус техникалар ёрдамида вайроналар тозаланмоқда, жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда хавфсиз ҳудудларга кўчириш ишлари олиб борилмоқда. Расмийлар аҳолини эҳтимолий такрорий силкинишлар туфайли эҳтиёткор бўлишга чақирган.


 
Перу Тинч океанининг "Олов ҳалқаси" деб аталувчи сейсмик фаол ҳудудда жойлашгани сабабли мамлакатда кучли зилзилалар тез-тез содир бўлади. Мазкур геологик минтақада Ер юзидаги зилзилаларнинг қарийб 80 фоизи қайд этилади. 2007 йилда Перунинг Писко шаҳри яқинида юз берган 7,9 магнитудали зилзила қарийб 600 кишининг ҳаётига зомин бўлиб, мамлакат тарихидаги энг ҳалокатли табиий офатлардан бири сифатида қайд этилган.

custom img

Италия мактабларида хорижий ўқувчилар сони чекланади: бурқа ва ниқоб кийиш ҳам тақиқланади

Айрим хорижлик ўқувчиларнинг ота-оналарига итальян тилини ўрганиш мажбурияти юклатилиши мумкин.

custom img

Трамп учта йирик ОАВга Оқ уйга киришни тақиқлади: журналистлар судга мурожаат қилди

Дональд Трамп тақиқни «сохта янгиликлар»га қарши чора сифатида изоҳлади.

custom img

Дунёда дизель тақчиллиги кучаймоқда: танқислик 2027 йилгача давом этиши мумкин

Хитой экспортининг ошиши ва нефтни қайта ишлаш корхоналарининг юқори рентабеллик билан ишлаётгани бозордаги босимни қисман юмшатмоқда.

custom img

Жанубий Кореяда мина портлади: уч ҳарбий хизматчи жароҳатланди

Ҳодиса Жанубий Корея ҳарбийлари чегара ҳудудида қидирув ишларини олиб бораётган пайтда юз берган.

custom img

“Янги нишонлар ва янги қуроллар”: Эрон АҚШга жавоб зарбаси билан таҳдид қилди

Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси вакили АҚШ янги ҳужум бошласа, аввал нишонга олинмаган объектларга янги қуроллар билан зарба берилишини маълум қилди.

custom img

Ўрмон ёнғинлари хавфи: Франциянинг учта департаментида қизил даража эълон қилинди

Ҳавонинг қуруқлиги ва секундига 15 метргача бўлган шамол ёнғинлар тарқалиши хавфини оширмоқда.

custom img

Яқин Шарқдаги кескинлик: АҚШ фуқароларини огоҳлантирди

АҚШ элчихоналарининг огоҳлантириши Ямандаги ҳусийлар ва Саудия Арабистони ўртасидаги қарама-қаршилик кучайиши эҳтимоли фонида берилди.

custom img

99,85 фоиз овоз: Рамзан Қодиров Чеченистон раҳбари этиб қайта сайланди

Чеченистон раҳбарлиги учун қолган 2 номзод 0,05 фоиздан овоз олган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"