Жаҳон

Саудия Арабистони бир йиллик кўп марталик Умра визасини жорий этди

Виза эгалари мамлакатга бир неча бор кириб, умумий ҳисобда 90 кунгача қолиши мумкин.

Саудия Арабистони бир йиллик кўп марталик Умра визасини жорий этди

 

Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги зиёратчилар учун бир йиллик кўп марталик Умра визасини жорий этди.

 

Янги тартибга кўра, мазкур виза берилган кундан бошлаб 365 кун давомида амал қилади ва унинг эгаларига Саудия Арабистонига бир неча бор кириш ҳамда умумий ҳисобда 90 кунгача мамлакатда бўлиш имконини беради.

 

Саудия матбуот агентлиги (SPА) маълум қилишича, ушбу ташаббус "Saudi Vision 2030" дастури ва Зиёратчилар тажрибаси дастури мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган бўлиб, зиёратчилар учун қулайликларни ошириш, хизматлар сифатини яхшилаш ҳамда рақамли хизматларни кенгайтиришни назарда тутади.

 

Янги тартибга мувофиқ, ҳар бир ташриф олдидан зиёратчилар Nusuk платформаси орқали тасдиқланган хизмат кўрсатувчи ташкилотдан хизмат пакетини харид қилиши ва Nusuk иловаси орқали Умра рухсатномасини олиши шарт.

 

Шунингдек, виза ҳар сафар мамлакатни тарк этгандан сўнг вақтинча бекор қилинади ва кейинги ташриф учун белгиланган талаблар бажарилгач қайта фаоллаштирилади.

 

Мазкур виза Ҳаж мавсумида — Зулқаъда ойининг биринчи кунидан Зулҳижжа ойининг 13-кунигача амал қилмайди.

 

Вазирликнинг таъкидлашича, янги тизим Умра сафарларини режалаштиришда янада кўпроқ мослашувчанлик яратиш ҳамда зиёратчилар учун хизматлар самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

Мактаб олдида пичоқли ҳужум: 8 нафар ўқувчи жароҳатланди

15 ёшли қиз мактабга кираётган ўқувчиларга пичоқ билан ҳужум қилган.

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Сибирда ўлат аниқланмади: карантиндагиларнинг 60 фоизи чиқарилди

Россиянинг Иркутск вилоятида ўлат бўйича тадқиқот институти ходими вафот этганидан кейин у билан алоқада бўлганлар текширилди.

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Нигерияда ҳарбий самолёт ботқоққа қулади: 25 киши ҳалок бўлди

Мамлакатда 3 кунлик миллий мотам эълон қилинди.

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

ЕИ 2027 йил охиригача Россия газидан тўлиқ воз кечади — Фон дер Ляйен

Россия газининг ЕИ импортидаги улуши аллақачон 45 фоиздан 12 фоизгача қисқарган.

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Энди навбат АҚШга: Нью-Йоркда фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Штатда йил бошидан буён қизамиқнинг 108 та ҳолати қайд этилган.

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка келишуви амалда: Туркия ва Покистон қўшинларини Саудия Арабистонига тезкор жойлаштириш чораларини кўради

Макка ва Мадинага қилинган ҳужумларга уринишлар ҳамда Саудия Арабистонидаги фуқаролик ва иқтисодий объектларга таҳдидлар қораланди.

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо 347 млн болага таҳдид солмоқда: UNICEF хавфдан огоҳлантирди

Эл-Ниньо кучли тошқинлар, қурғоқчилик, сув ва озиқ-овқат танқислиги ҳамда касалликлар хавфини ошириши мумкин.

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

“Бу жуда кичик нарх”: Трамп Эрон билан урушда АҚШ шаҳарлари вайрон бўлиши мумкинлигини айтди

Эрон билан можарода Лос-Анжелес ва Сан-Диегога зарар етиши мумкин.

Саудия Арабистони бир йиллик кўп марталик Умра визасини жорий этди | Zamon.uz