Жаҳон

Украина Қозоғистон нефти ортилган танкерларга ҳужум қилди

Ҳодиса оқибатида жабрланганлар йўқ, нефть юклаш эса вақтинча тўхтатилди.

Украина Қозоғистон нефти ортилган танкерларга ҳужум қилди

 

Қора денгизда Қозоғистон нефти юкланган ASIA ва NISSOS IOS номли икки танкер Украина дронлари ҳужумига учради. Ҳодиса Каспий қувур линияси консорциуми (СПС) терминалида нефть юклаш жараёнида содир бўлган.

 

Қозоғистон Энергетика вазирлиги маълум қилишича, ҳужум оқибатида танкерларда ёнғин юзага келган, бироқ экипажлар уни қисқа вақт ичида бартараф этган. Ҳодисада жабрланганлар қайд этилмаган, порт инфратузилмасига жиддий зарар етмаган ва нефть сизиб чиқишига йўл қўйилмаган.

 

Вазирлик билдиришича, ҳодиса оқибатлари тўлиқ баҳоланмагунча терминалда нефть юклаш ишлари вақтинча тўхтатилган.

 

Қозоғистон Энергетика вазирлиги халқаро энергетика инфратузилмасининг фуқаролик объектларига қилинган бундай ҳужумларни мутлақо қабул қилиб бўлмас ҳолат деб баҳолаб, бу глобал энергетика хавфсизлиги ва халқаро савдо барқарорлигига таҳдид солишини таъкидлаган.

 

Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги ҳам нефть ташиётган танкерларга 17 ва 19 июль кунлари уюштирилган ҳужумларни кескин қоралаб, уларни мамлакатнинг иқтисодий манфаатлари ҳамда халқаро транспорт-логистика занжирларига қарши қаратилган ҳаракат сифатида баҳолаган.

 

Маълум қилинишича, бу Қозоғистон нефти ортилган танкерларга уюштирилган илк ҳужум эмас. Аввалроқ, 18 июль куни Нордис Зенитҳ танкерига, жорий йилнинг 13 январида эса Каспий қувур линияси консорциуми терминалига йўл олган яна учта танкерга дронлар ҳужум қилган эди.

custom img

Токиода тайфун хавфи: 524 та рейс бекор қилинди

Дужуан тайфуни сабаб Токиода авиақатновлардан ташқари поезд ва паром қатновлари ҳам чекланмоқда.

custom img

“Бу учрашув кўп нарсани ўзгартириши мумкин” — Зеленский

Украина президенти Доналд Трамп билан Нью-Йоркда учрашади.

custom img

Шифокорлар қаримоқда: ЖССТ 2030 йилга бориб тиббиёт ходимлари танқислигидан огоҳлантирди

ЖССТ маълумотларига кўра, 122 мамлакатдаги ҳар тўртинчи шифокор 55 ёшдан катта.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"