Жаҳон

ЖЧ-2026 ўйинларига 6,8 млн томошабин ташриф буюрди

Шимолий Америкада ўтказилган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионати тарихдаги энг кўп томошабин йиғган турнирга айланди.

ЖЧ-2026 ўйинларига 6,8 млн томошабин ташриф буюрди


FIFА маълумотларига кўра, АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилган 2026 йилги футбол бўйича жаҳон чемпионатини стадионлардан 6,8 миллиондан ортиқ мухлис томоша қилган. Шу тариқа мусобақа FIFА жаҳон чемпионатлари тарихидаги энг юқори ташриф кўрсаткичи қайд этилган турнирга айланган.


 
Бу натижа 1994 йилда АҚШ мезбонлик қилган жаҳон чемпионатида ўрнатилган аввалги рекордни сезиларли даражада ортда қолдирди. 2026 йилги мусобақада илк бор 48 та терма жамоа иштирок этгани ва уч давлат мезбонлик қилгани стадионларга ташриф буюрган мухлислар сонининг кескин ошишига хизмат қилган.


 
Турнир давомида ўйинларга ўртача 65 мингдан ортиқ мухлис ташриф буюрган. FIFА, шунингдек, расмий фан-фестиваллар, рақамли платформалар ва трансляциялар орқали ҳам рекорд даражадаги аудитория қамраб олинганини маълум қилган.


 
2026 йилги жаҳон чемпионати 104 та учрашувдан иборат бўлиб, тарихдаги энг йирик мундиал сифатида ўтказилди. Мусобақа нафақат томошабинлар сони, балки иштирокчи жамоалар, ўйинлар сони ва тижорий кўрсаткичлар бўйича ҳам бир қатор рекордларни янгилади.

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

Малайзия 1,5 мингга яқин мянмаликни қайтарди: БМТ уруш ва таъқиб хавфидан огоҳлантирди

UNHCR уларнинг уруш давом этаётган мамлакатга қайтарилиши ортидан таъқибга учраши ёки мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилинишидан хавотир билдирмоқда.

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

Қозоғистонда ҳарбийлар ўлими: 13 та жиноят иши қўзғатилди

14 нафар ҳарбий ҳалок бўлган Каспий денгизидаги машғулотларни режалаштиришда қоидабузарликларга йўл қўйилгани аниқланди.

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Қора денгизда кемада ёнғин чиқди: икки киши ҳалок бўлди

Руминия оммавий ахборот воситалари дон ортилган Туркия кемасига дрон зарбаси берилганини билдирмоқда.

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Россияда «ўлат хавфи» сабаб бир қатор шифохоналар карантинга олинди

Бунга 28 ёшли тиббиёт ходимининг вафот этгани сабаб бўлган. Айни пайтда у билан алоқада бўлган қарийб 200 киши ҳам изоляция қилинган.

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ва Яман ўртасида кескинлик: томонлар бир-бирига зарбалар бермоқда

Саудия Арабистони ҳусийлар назорати остида бўлган Сано шаҳрига зарба берди. Бунга жавобан ҳусийлар Саудия Арабистонининг йирик нефть-газ конига ҳужум қилди.

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Франция мактабларида тартибсизликлар: 24 та мактаб ёқиб юборилди

Ўқувчилар намойишлари ортидан 500 тагача таълим муассасасида дарслар тўхтатилган.

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Кутилмаган ташриф: Германия канцлери Киевга борди

Германия Украинага 1,35 млрд евро ёрдам ажратиши кутилмоқда.

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди:  20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Трамп яна америкаликларга пул ваъда қилди: 20 миллиондан ортиқ кексага 90 доллардан берилади

Оқ уйга кўра, маблағ Medicare Improvement Fund ҳисобидан ажратилиб, аксарият фуқароларга октябрь ойининг бошида тўғридан-тўғри ўтказилади.