Жаҳон

Жиззахда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилиб пул талаб қилган шахс ушланди

У маҳалладошини шахсий тасвирларини тарқатиш билан қўрқитиб, 1,5 млн сўм талаб қилган.

Жиззахда шахсий фото ва видеоларни тарқатиш билан таҳдид қилиб пул талаб қилган шахс ушланди

 

Жиззах вилоятида фуқаронинг шахсий фото ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан таҳдид қилиб, пул талаб қилган шахс процессуал тартибда ушланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси маълум қилди.

 

Қайд этилишича, “Хавфсиз ва соғлом юрт” ойлиги доирасида Пахтакор туманида ўтказилган тезкор тадбир давомида товламачилик жиноятини содир этганликда гумон қилинаётган шахс қўлга олинган.

 

Дастлабки маълумотларга кўра, 1993 йилда туғилган Г.М. 1996 йилда туғилган маҳалладоши Б.Я.нинг шахсий фото ва видеотасвирларини ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 1 миллион 500 минг сўм талаб қилган.

 

Гумонланувчи талаб қилинган пул маблағини олаётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланди.

 

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Эрон Ҳормуз бўғозини очиш шартларини маълум қилди: АҚШдан жавоб кутилмоқда

Эрон АҚШ Теҳрон томонидан тақдим этилган шартларни бажармагунча Ҳормуз бўғозини кемалар қатнови учун очмаслигини маълум қилди.

custom img

Москвадаги нефтни қайта ишлаш заводига зарба берилди: қурбонлар бор

Москва мэри ҳужумлар парламент сайловларини издан чиқаришга қаратилганини айтди.

custom img

Ҳусийлар Саудия пойтахтига ҳужум қилди: Ар-Риёд аэропорти яқинида қора тутун кўтарилди

Ҳусийлар Саудия Арабистонидаги қатор нишонларга ракета ва дронлар билан зарба берганини билдирди.

custom img

Исроил зарбалари: Ғазода камида уч киши ҳалок бўлди

Зарба қочқинлар лагери яқинига берилган.

custom img

АҚШ Россияга босимни кучайтирмоқда: Трамп 100 фоизгача бож тарифларини назарда тутувчи қонунни имзолади

Янги чоралар Хитой ва Ҳиндистонга ҳам таъсир қилади.

custom img

Эронда намойиш: юз минглаб одам АҚШга қарши намойишга чиқди

Теҳронда ҳукумат томонидан ташкил этилган митингда янги кўнгиллилар кучи намойиш қилиниб, иштирокчилар мамлакатни ҳимоя қилишга тайёр эканини билдирди.

custom img

“Доимий назорат” ортидан: Гренландия ва Дания АҚШ билан келишув тафсилотларини очиқлади

Вашингтон Гренландияда ҳарбий иштирокини кенгайтириш бўйича келишувга эришганини маълум қилган, бироқ унинг аниқ шартлари ҳозирча очиқланмаган.

custom img

АI хатоси: АҚШ-Хитой уриши бошланишига сал қолди

АI чатбот Хитой кемасидаги юкни нотўғри аниқлаб, уни Эроннинг ядровий қурол дастурига алоқадор деб кўрсатган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"