Ўзбекистон

17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлиги бугуноқ кўриб чиқилади

Саноат ва экспорт режалари бажарилмаган ҳудудлар танқид қилиниб, масъулларга қатъий огоҳлантириш берилди.

17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлиги бугуноқ кўриб чиқилади

 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида жорий йилнинг олти ойлик якунлари бўйича саноат ва экспорт кўрсаткичлари танқидий таҳлил қилинди.

 

Қайд этилишича, биринчи чорак якунида саноат режасини бажармаган 13 нафар ҳамда экспорт ҳажмини камайтирган 15 нафар туман ҳокимига нисбатан интизомий чоралар кўрилган. Ушбу огоҳлантиришлардан сўнг кўплаб ҳудудлар раҳбарлари тегишли хулосалар чиқариб, олти ойлик прогноз кўрсаткичларини таъминлаган.

 

Шу билан бирга, айрим туман ва шаҳарларда саноат ўсиш суръатлари сезиларли даражада пасайгани қайд этилди. Жумладан, Янгиобод туманида саноат ўсиши режалаштирилган 5,7 фоиз ўрнига атиги 1,8 фоизни ташкил этган. Шунингдек, Ғозғон шаҳри, Музработ, Қизириқ ва Олтиариқ туманларида ҳам саноат ривожланиши суст кечаётгани танқид қилинди.

 

Экспорт йўналишида ҳам қатор ҳудудларда кутилган натижалар таъминланмагани таъкидланди. Хусусан, Касби, Денов, Тошкент тумани, Жиззах шаҳри, Пахтаобод, Навоий шаҳри, Жомбой, Тойлоқ, Бандихон, Мирзачўл, Ёзёвон ва Бектемир туман ҳамда шаҳарларида экспорт кўрсаткичлари бўйича ишлар суст олиб борилаётгани қайд этилди.

 

Йиғилишда Бош вазирга саноат ва экспорт йўналишларида суст натижа кўрсатган 17 нафар ҳокимнинг лавозимига лойиқлигини бугуннинг ўзида кўриб чиқиш топширилди.

 

Шунингдек, тўққиз ой якунига қадар ушбу ҳудудларда вазият ижобий томонга ўзгармаса, вилоят ҳокимларининг иқтисодиёт бўйича ўринбосарларига нисбатан ҳам қатъий чоралар кўрилиши белгиланди.

custom img

Энергетика лойиҳаларини режалаштириш тизими ўзгартирилади: янги бошқарув модели таклиф қилинди

Эндиликда энергетика лойиҳалари, энг аввало, иқтисодиёт, аҳоли ва ҳудудларнинг истиқболдаги эҳтиёжидан келиб чиқиб шакллантирилади.

custom img

Тиббиёт чиқиндиларини йўқ қилишдаги муаммолар: соғлиқни сақлаш вазирига сенатор сўрови юборилди

Тиббиёт чиқиндиларини ёқиш, маиший чиқинди сифатида санитария-тозалаш корхоналарига топшириш ҳолатлари аниқлангани қайд этилди.

custom img

2030 йилгача янги подстанциялар қурилади: 5 минг километрлик электр тармоғи барпо этилади

Бу янги электр станцияларини энерготизимга улаш, ҳудудлар ўртасида қувват алмашинувини кенгайтириш имконини беради.

custom img

22 мингдан ортиқ сайёҳ: Франция Ўзбекистонга туристлар оқими бўйича Европанинг топ-5 мамлакатига кирди

Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 20,6 фоизга кўп.

custom img

5 ёшли қизга нисбатан жинсий зўравонлик: Наманганда боғча омбор мудири тарбияланувчи қизни зўрлади

Жабрланувчи боланинг қонуний манфаатлари Болалар омбудсмани томонидан кузатилмоқда.

custom img

150 мингта иш, 70 мингта бекор қилинган қарор: Президент маъмурий одил судловни янги босқичга олиб чиқиш таклифлари билан танишди

Маъмурий одил судловни ривожлантиришнинг янги босқичида 15 га яқин ҳуқуқий институтни жорий этиш таклиф қилинди.

custom img

ХДП Тошкентдаги жамоат транспорти тарифлари бўйича ўз позициясини билдирди

Тошкентда автобус ва метрода бир марталик электрон тўлов тарифини қарийб 47 фоизга ошириш таклифи муҳокама қилинаётган бир пайтда партия ўқувчилар учун имтиёзли тариф жорий этишни таклиф қилди.

custom img

Ўқувчини уриб, судраган: Тошкентда ўқитувчи ўқувчини калтаклади

Ўқитувчига ҳайфсан берилиб, меҳнат шартномасини бекор қилиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"